Қайднома

Қидирув

«Бавария» Ибишевични сотиб олиши мумкин

«Бавария» Ибишевични сотиб олиши мумкин

  06.11.2017 19:26
  0
  555
«Бавария» Ибишевични сотиб олиши мумкин

Берлиннинг “Герта” клуби ҳужумчиси Ведад Ибишевич бошқа бир немис клуби сафига ўтиши мумкин. Sky Germany нашри тарқатган хабарга кўра Левандовскига бироз енггиллик амалга оширишни режалаштираётган “Бавария” айнан босниялик футболчини кўз остига олиб қўйган.

Бироқ, 33 ёшли футболчи мюнхенликлардан ҳеч қандай таклиф олмаганини билдирди. Ўз навбатида “Бавария” клуби ижрочи директори Карл-Хайнц Румменигге эса Ибишевичнинг немис гранди сафига ўтиши мумкинлигини инкор этмаяпти.

“Катта пул сарфламасдан футболчи сотиб олиш – бу яхши фикр. Ана шу футболчи Ибишевич бўлиши ҳам мумкин”, - дейди Румменигге.

Эслатиб ўтамиз, Босния ва Герцоговина терма жамоаси аъзосининг “Герта” билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz