Қайднома

Қидирув

«Олтин ўрта»ни ушлаш керак...

«Олтин ўрта»ни ушлаш керак...

  06.11.2017 20:52
  0
  639
«Олтин ўрта»ни ушлаш керак...

ЎФФнинг янги раҳбарияти бирданига катта ислоҳотларга қўл уриб, барча мухлисларда келажакка ишонч ҳиссини оширди. Айниқса, ҳакамларга нисбатан қаттиққўллик қилинаётгани кўпчиликка ёққани аниқ. Чунки ҳакамларнинг хатолари ёки нохолис ишларидан зада бўлиб кетгандик. Аммо бу масалада, яъни уларни жазолашда меъёрни унутмаслик керак. Хуллас, ҳакамлик ишини тартибга солиш учун «олтин ўрта»ни маҳкам ушлаш талаб этилади. Зеро, футболнинг энг нозик жиҳати ҳам айнан ҳакамликка боғлиқ. Чунки бу ишда инсон фактори асосий ролда. Рефери ўйинни қачон сифатли бошқаради? Қачонки, мутлақо эркинликни ҳис қилса, босимдан холи бўлса. Демоқчиманки, ҳакамларга нисбатан ўта қаттиққўл муносабатда бўлиш баъзиларга салбий таъсир қилиши ҳеч гап эмас. Бундай ҳолатда айниқса, ёш ҳакамлар қийналиб қолишади. Оддий айтганда, улар хато қилишдан чўчиб, ўйин тизгинини қўлдан чиқариб юборишлари мумкин. Ҳа, нохолис ҳакамлик илдизига болта уриш учун жазо чораларини кескинлаштириш муҳим. Аммо шунинг баробарида танганинг иккинчи томонини ҳам ўйлаш талаб этилади. Акс ҳолда, ҳакамлик тизими издан чиқиб кетади. Ишонаманки, Ҳакамлар қўмитаси бу борада барчасини меъёрга солиш уддасидан чиқади. Бунинг учун иштиёқли ёшлар хулосалари билан бирга баъзи тажрибали мутахассислар маслаҳатлари инобатга олинса, бас.

Комил ДЎСТМУРОДОВ, Наманган шаҳри.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

Чемпионлар давраси

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz