Қайднома

Қидирув

«Пахтакор» машғулотларда замонавий технологиядан фойдаланади

«Пахтакор» машғулотларда замонавий технологиядан фойдаланади

  07.11.2017 10:25
  0
  810
«Пахтакор» машғулотларда замонавий технологиядан фойдаланади

Футболчиларнинг янада қулай шароитда машқ қилиши учун клуб томонидан замонавий технология харид қилинди.

"Пахтакор" футбол клуби "Catapult" фирмасининг янги техникасидан ўйинчиларнинг машғулот ва учрашув пайтидаги умумий жисмоний ҳолатини аниқ кузатиш мақсадида фойдаланишни бошлади. У футболчининг соғлиғидаги муаммоларни ўз вақтида билиб, шунга яраша чора кўришга ёрдам беради.

Австралия компанияси илк бор ўзбек бозорига кириб келди. "Пахтакор" айни пайтда Ўзбекистон жамоалари орасида биринчи бўлиб ушбу қурилмани харид қилди.

Бугунги кунда "Catapult"да дунёнинг 16 мамлакатида 300дан ортиқ ходим фаолият юритади. Компания техникасидан 35 спорт турида 1520дан ортиқ жамоалар фойдаланади.

Футболда Бразилия терма жамоаси, "Севилья", "Челси", "Селтик", "Ливерпуль", "Лестер", "Милан", "Бавария" ва "Фенербахче" каби машҳур жамоалар "Catapult" технологиялари ёрдамида футболчилар ҳолатини назорат қилади.


Манба: www.pakhtakor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz