Қайднома

Қидирув

Превью: «Насаф» - «Шўртан»

Превью: «Насаф» - «Шўртан»

  07.11.2017 12:23
  0
  391
Превью: «Насаф» - «Шўртан»

Юртимиз стадионларида олий лигада иштирок этадиган жамоалар яна ўзаро баҳсларга киришишади. Навбатдаги 28-тур учрашувлари 8-9 ноябр кунлари бўлиб ўтади.

Ушбу турда Қашқадарё вилоятининг икки жамоаси ўзаро куч синашади. Воҳа дербиси - “Насаф” – “Шўртан” учрашуви 9 ноябр пайшанба куни “Марказий” стадионда соат 17:00да бошланади.

Ёдингизда бўлса, асли биринчи давра учрашуви Қаршида бўлиши керак эди. Аммо “Марказий”да реконструкция ишлар давом этаётгани боис, 13-тур учрашуви Ғузорга кўчирилган ва “Шўртан” жамоаси мезбонлик қилган эди.

ЎзПФЛ, 28-тур

“Насаф” (Қарши) - “Шўртан” (Ғузор)

09.11.2017. “Марказий” стадион. 17:00да

Бош ҳакам: Ахмаджон Эргашев (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Александр Сидоров (Тошкент), Султонмурод Улфатов (Тошк.вил.)

Захира ҳаками: Бахтиёр Юльчараев (Гулистон)

Назоратчи: Шамиль Жумаев  (Қарши)

ЎзПФЛ вакили: Маъмур Саидқосимов.

Бу йилги чемпионат аввалида етакчиларни (“Шўртан” – “Локомотив” 2:0, “Шўртан” – “Бунёдкор” 1:0, “Шўртан” – “Пахтакор” 3:0) мағлуб этиб, катта шов-шув кўтарган “оқ бўрилар”нинг кейинги учрашувларда омади чопмади. Натижада улар аутсайдерлар қаторига тушиб кетишди. Бунга асосий сабаб, ФИФА томонидан уларга қўлланилган жазолар бўлди.

Ўзаро учрашувлар тарихига оид

Бу жамоалар ўзаро навбатдаги 24-учрашувда майдонга тушишади. Ўзаро ўтказилган 23 баҳснинг 17 учрашувида “аждарлар” ғалаба қозонишган, “Шўртан” эса 5 учрашувда ғалабага эришган. Атиги бир учрашувда муроса кўчаси танланган. Бу дуранг (0:0) 2010 йили Қаршида 8523 томошабин кўз олдида кечган.

Тўплар нисбати 52-24 кўринишида, жамоамиз устунлигини кўрсатмоқда.

Ўзаро ўйинларда жамоамиз “Шўртан”ни энг йирик 5:0 ҳисобида, “Шўртан” эса энг йирик 3:2 ҳисобида ғалабага эришган.

Мазкур жамоалар ўртасидаги Ғузорда бўлиб ўтган биринчи давра 13-тур учрашувида “аждарлар” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Жамоамиз голларига Баҳром Абдураҳимов ва Дониёржон Нарзуллаевлар муаллифлик қилишган. “Оқ бўрилар”нинг учрашувдаги ягона голини пенальтидан Игорь Таран киритган.

Ўша учрашувда “Насаф”нинг сербиялик ҳужумчиси Драган Черан карточкалари сони тўрттага етгани боис,  майдонга тушмаган эди.

Қаршидаги ўзаро учрашувлар тарихидан

“Насаф” – “Шўртан” жамоалари шу пайтгача Қаршида ўзаро 11 марта туқнаш келишган. Бу учрашувларнинг 10тасида “аждарлар” ғалаба қозонишган, 1 учрашувда голсиз дуранг бўлган. “Шўртан” жамоаси, “Насаф” устидан Қаршида ғалабага эриша олмаган.

Қаршидаги ўзаро учрашувларда дарвозаларга 34 марта гол киритилган. Голлар нисбати бўйича ҳам яққол устунлик “Насаф” томонида – 26:8.

Қаршида бўлиб ўтган охирги ўзаро беш учрашув натижаси

06.03.2016. “Насаф” – “Шўртан” 2:1

12.09.2015. “Насаф” – “Шўртан” 3:1

14.04.2013. “Насаф” – “Шўртан” 3:0

14.09.2012. “Насаф” – “Шўртан” 2:1

15.06.2011. “Насаф” – “Шўртан” 5:0

“Шўртан” жамоаси тўпурарлари ҳақида

“Шўртан” жамоаси шу пайтгача рақиблари дарвозасини 27 марта ишғол қилиб, ўз дарвозаларидан 48 марта тўп олиб чиқишган. Ушбу 27та голни 11 нафар футболчи ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

“Шўртан” жамоаси тўпурарлар рўйхатини айни пайтда Игорь Таран бошқариб бормоқда. Унинг ҳисобида 7та тўп бор. Рўйхатнинг иккинчи ўрнини уч нафар футболчи эгаллаб турибди. Булар Отабек Нарзуллаев, Лазиз Убайдуллаева ва Жасур Холтўраевлардир. Бу футболчилар ҳисобида учтадан тўп бор.

Ҳозирги кунда “Насаф” шарафини ҳимоя қилаётган Умарбек Эшмуродов бу учрашувда собиқ жамоаси – “Шўртан”га қарши майдонга тушиши мумкин. Ўз ўрнида таъкидлаш жоиз, Эшмуродов ғузорликлар сафида икки бор рақиблар дарвозасига гол киритган. Ёдингизда бўлса, Умарбек Эшмуродов “Бунёдкор”  ва “Локомотив” жамоалари дарвозасига гол киритиб, “Шўртан”нинг ғалабаларига ҳисса қўшган эди.

Учрашувларнинг бошланиш вақтлари

9 ноябр пайшанба куни бўладиган 28-тур,  “Насаф” - “Шўртан” жамоалари учрашуви Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионда соат 17:00да бошланади.

Бир кун олдин,  яъни 8 ноябр чоршанба куни бўладиган кичик дерби, Спутник қўрғонидаги ёшларимиз қароргоҳидаги майдонда  соат 15:00да бошланади.

Барча футбол ишқибозларини ушбу ўйинларга таклиф этиб қоламиз.

Манба: www.fcnasaf.uz

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?

«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz