Қайднома

Қидирув

«Реал» Роналдунинг ўрнига Неймарни олиб келади

«Реал» Роналдунинг ўрнига Неймарни олиб келади

  07.11.2017 17:07
  0
  668
«Реал» Роналдунинг ўрнига Неймарни олиб келади

«Реал» клуби «ПСЖ» ҳужумчиси Неймарни қўлга киритиш фикридан ҳали-хануз қайтгани йўқ, дея хабар қилмоқда Mundo Deportivo нашри.

Мадридликлар клуби президенти Флорентино Перес бразилиялик футболчини 2013 йилда «Реал» сафига олиб келишни мўлжаллаган эди, бироқ уни Сандро Россель бошчилигидаги «Барселона» ортда қолдирган.

Манбада айтилишича, Перес Неймарнинг отаси билан учрашган. Ундан ташқари, улар агент Вагнер Рибейро орқали ҳам алоқага чиқишлари мумкин.

«Реал» жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналду билан тузилган шартнома тугаганидан сўнг (2021 йил) ёки ундан олдин Неймарни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Бироқ «ПСЖ» 222 млн еврога сотиб олган ўйинчиси билан ҳали-бери хайрлашмоқчи эмас. Бироқ, аввалроқ Неймар парижликлар клубига ўтганидан пушаймонлиги ҳақидаги хабарлар тарқалганди.

Бразилиялик футболчининг «ПСЖ» билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар мўлжалланган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

«ИНТЕРФУТБОЛ» газетасининг 23-августдаги пайшанба сони

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz