Қайднома

Қидирув

Хендерсон, Стерлинг ва Делф Англия терма жамоасига ёрдам бера олишмайди

Хендерсон, Стерлинг ва Делф Англия терма жамоасига ёрдам бера олишмайди

  08.11.2017 09:28
  0
  376
Хендерсон, Стерлинг ва Делф Англия терма жамоасига ёрдам бера олишмайди

Англия терма жамоаси таркибида Германия (10 ноябрь) ва Бразилия (14 ноябрь) термаларига қарши ўртоқлик учрашуви олдидан навбатдаги йўқотишлар кузатилмоқда.

Англияликларнинг расмий “Твиттер” саҳифасида хабар берилишича, жамоа лазаретида  Жордан Хендерсон (“Ливерпуль”), Раҳим Стерлинг ва Фабиан Делф (“Манчестер Сити”) каби футболчилар ўрин эгаллашган. Уларнинг ўрнини мазкур ўйинларда ким босиши ҳали аниқ эмас.

Маълумотларга кўра, Стерлингда мушак жароҳати, Фабиан Делфда кичик жароҳатлар бор.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Англия терма жамоасининг йиғинини жароҳат сабаб Харри Кейн, Гарри Уинкс ва Деле Аллилар тарк этишганди. Уинкснниг ўрнини “Вест Бромвич Альбион” ярим ҳимоячиси Жейк Ливермор эгаллаган бўлса, Алли ўрнини “Эвертон” футболчиси Майкл Кин эгаллайди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz