Қайднома

Қидирув

«ПСЖ» 80 млн. еврога футболчи сотиши керак

«ПСЖ» 80 млн. еврога футболчи сотиши керак

  09.11.2017 12:21
  0
  698
«ПСЖ» 80 млн. еврога футболчи сотиши керак

Янаги мавсум бошланишидан олдин УЕФА парижликларнинг трансфер бозоридаги ҳаракатларини ўрганиб чиқади.

Жамоа мавсум оралиғида Дани Алвес (текин), Неймар (222 млн евро) ва Килиан Мбаппени (ижара – 180 млн еврога сотиб олиш мажбурияти билан) ўз сафига қўшиб олганди.

5 октябрь куни «ПСЖ» вакиллари Ньон шаҳрида УЕФА раҳбарияти билан учрашиб, Неймар ва Мбаппенинг трансферига оид тегишли хужжатларни тақдим этганлар.

Молиявий фэйр-плей қоидаларини бузмаслик учун «ПСЖ» қишки трансфер мавсумида тахминан 80 млн еврога футболчи сотиши керак бўлади. Парижликлар Анхель Ди Мария ва Лукас Моура билан хайрлашишга тайёрлар. Бироқ «ПСЖ»дагилар бошқа клублар уларнинг муаммоларини била туриб нархларни тушириб юборишидан чўчимоқдалар.

Ушбу мавсумда «ПСЖ»ни ҳеч қандай хавф кутмаяпти. Агар шартлар бажарилмаса УЕФА уларни 2018/19 мавсумда ЕЧЛ мусобақасидан четлатиши мумкин.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz