Қайднома

Қидирув

Бугун: «Насаф» - «Шўртан» учрашуви

Бугун: «Насаф» - «Шўртан» учрашуви

  09.11.2017 09:39
  0
  536
Бугун: «Насаф» - «Шўртан» учрашуви

Бугун Қашқадарё вилоятининг икки жамоаси ўзаро куч синашади. Воҳа дербиси - “Насаф” – “Шўртан” учрашуви “Марказий” стадионда соат 17:00да бошланади. “Аждарлар” бугун олий лигадаги 616-учрашувини ўтказади.

НАСАФ – ШЎРТАН

09.11.2017. “Марказий” стадион. 17:00да

Бош ҳакам: Ахмаджон Эргашев (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Александр Сидоров (Тошкент), Султонмурод Улфатов (Тошк.вил.)

Захира ҳаками: Бахтиёр Юльчараев (Гулистон)

Назоратчи: Шамиль Жумаев  (Шахрисабз)

ЎзПФЛ вакили: Маъмур Саидқосимов.

Ахмаджон Эргашев бу йилги чемпионатда илк марта жамоамиз иштирокидаги учрашувни бошқаради

Бугун мазкур жамоалар ўзаро навбатдаги 24-учрашувда майдонга тушишади. Ўтказилган 23 баҳснинг 17тасида “аждарлар” ғалаба қозонишган, “Шўртан” эса 5 учрашувда ғалабага эришган. Атиги бир учрашувда муроса кўчаси танланган. Бу дуранг (0:0) 2010 йили Қаршида 8523 томошабин кўз олдида кечган.

Тўплар нисбати 52-24 кўринишида, жамоамиз устунлигини кўрсатмоқда.

“Насаф – “Шўртан” жамоалари шу пайтгача Қаршида ўзаро 11 марта туқнаш келишган. Бу учрашувларнинг 10тасида “аждарлар” ғалаба қозонишган, 1 учрашувда голсиз дуранг бўлган. “Шўртан” жамоаси, “Насаф” устидан Қаршида ғалабага эриша олмаган.

Қаршидаги ўзаро учрашувларда дарвозаларга 34 марта гол киритилган. Голлар нисбати бўйича ҳам яққол устунлик “Насаф” томонида – 26:8.

Бугун Қашқадарёлик футбол ишқибозлари яна бир қизиқарли учрашув гувоҳи бўлишади. Зеро, бу икки жамоа иштирокидаги учрашувлар доимо шундай бўлган.

Шундай экан, “Марказий” стадионимизга ташриф буюринг ва яхши дам олинг!


Манба: www.fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz