Қайднома

Қидирув

Андрей Микляев: «Локомотив»да келишмовчилик ва низолар йўқ»

Андрей Микляев: «Локомотив»да келишмовчилик ва низолар йўқ»

  09.11.2017 10:17
  0
  415
Андрей Микляев: «Локомотив»да келишмовчилик ва низолар йўқ»

Олий лиганинг 28-турида "Локомотив" - "Бухоро" (2:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида "темирйўлчилар" устози Андрей Микляев журналистлар саволларига жавоб берди:

"Бугунги ғалаба учун шогирдларимга катта раҳмат айтаман. Умуман олганда икки хил таймнинг гувохига айландик. Ҳимояда ҳам хатоларга йўл қўйдик, ундан ташқари кўплаб яратган вазиятларимиздан фойдалана олмадик. Бугун "Динамо" ҳам ғалабага эришди. Энди уларда имконият пайдо бўлди ва бизга қарши икки карра куч билан ўйнашади.

"Локомотив" икки мавсумдан бери кучли ўйин кўрсатаётганининг сабаби - жамоанинг ички мухити хавас қиларли даражада. Келишмовчилик ва низолар йўқ. Мана шундай жиҳатлар ҳам жамоанинг ғалабасида катта ва мухим роль ўйнайди.

Ким 2-ўринни олади? Шахсан менга "Насаф"нинг ўйинлари жуда ёқади. Бироқ футбол шундай нарсаки, унда ҳар доим ҳам бир текис ўйин кўрсата олмайсан. "Насаф" ҳам олдинда "Пахтакор"га мағлуб бўлиши ва 2-ўриндан ҳам тушиб кетиши мумкин", - дейди Микляев.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz