Қайднома

Қидирув

Улуғбек Бақоев: «Истеъфо? Шартномам мавсум якунига қадар амал қилади»

Улуғбек Бақоев: «Истеъфо? Шартномам мавсум якунига қадар амал қилади»

  09.11.2017 10:41
  0
  547
Улуғбек Бақоев: «Истеъфо? Шартномам мавсум якунига қадар амал қилади»

Олий лиганинг 28-тури доирасида "Локомотив" - "Бухоро" (2:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Улуғбек Бақоев матбуот анжуманида қатнашди.

"Тўғрисини айтсам, дастлабки 15 дақиқаликда қандай воқеалар рўй берганини тушунмай қолдим. "Локомотив"ни табриклайман, улар ҳақли равишда ғалабага эришишди. Иккинчи бўлимда эса вазиятни тенглаштира олдик.

Дарвозабон? У 18 дақиқада 2 та гол ўтказиб юборди. Унинг голларда айби йўқ, бироқ руҳий томондан бироз чўкиш бўлгани учун уни алмаштирдим.

Ҳа, бугун ҳимоявий услубни танлагандим. Чунки "Локомотив"га қарши очиқ ўйин кўрсатиб бўлмайди.

Истеъфо? Шартномам мавсум якунига қадар амал қилади. Ҳозирча нима бўлишини билмайман. Клубда қоламанми ёки йўқ, буларнинг барчаси мавсум якунланганидан кейин маълум бўлади.

Ҳозирги пайтда ҳужумчини тарбиялаш жуда қийин бўлмоқда. Ёшларнинг потенциалида етишмовчиликлар бор. Кимнинг ўйини ёқади? Игорь Сергеев. Сўнгги паллаларда камроқ гол ураётган бўлса-да, унинг интилиши юқори даражада", - дейди Бақоев.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz