Қайднома

Қидирув

Усмонов ва Моширий «Арсенал» акцияларини қандай сотиб олишган?

Усмонов ва Моширий «Арсенал» акцияларини қандай сотиб олишган?

  09.11.2017 10:18
  0
  528

Германиянинг Sьddeutsche Zeitung газетаси Бермуд оролларининг Appleby офшор ҳуқуқий фирмасига тегишли бўлган бир қанча махфий молиявий ҳужжатларни қўлга киритди.

BBC хабарига кўра, улардаги маълумотлардан Алишер Усмонов ва Фарҳод Моширий томонидан амалга оширилган «Арсенал» ва «Эвертон» акциялари билан боғлиқ баъзи ишларнинг тафсилотлари ойдинлашди. 2007 йилда ҳамкорларга тегишли бўлган Red and White Holdings офшор компанияси «Арсенал»нинг 14,58 фоиз акциясини харид қилган. Расмий хабарларда, Усмонов ва Моширийнинг Red and White Holdings компаниясидаги улуши 50 фоиздан экани айтилганди. Аммо ҳужжатларга кўра, «Арсенал» акцияларининг харидини тўлиғича Усмонов молиялаштирган. Моширий эса пулларни совға тариқасида олган.

2016 йилда Red and White Holdings «Арсенал» акцияларининг 30,4 фоизига эга бўлди. Моширий эса Red and White Holdings компаниясидаги 50 фоиз улушини Усмоновга сотганини эълон қилди. Шундан сўнг, «Эвертон»нинг 49,9 фоиз акциясини сотиб олди. Яъни, Усмоновнинг пуллари «Эвертон»ни харид қилиш учун сарфланди. Бундан хулоса қилиш мумкинки, россиялик тадбиркор иккита клубнинг акцияларига эгалик қилмоқда.

АПЛ қоидаларига кўра, лиганинг бирор клубига тегишли бўлган 10 фоиз акцияни сотиб олган шахс, бошқа клубларнинг акциясига эгалик қилолмайди. Эҳтимол, Усмонов ва Моширий бу қоидани бузган бўлиши мумкин. Моширийнинг адвокатлари тадбиркорнинг 2007 йили Red and White Holdings компаниясидаги улушини сотиб олиш учун Усмоновдан пул олганини инкор этишмоқда.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz