Қайднома

Қидирув

Олег Тюлькин: «Динамо» лигада қолиш учун сўнгги нафасгача курашади

Олег Тюлькин: «Динамо» лигада қолиш учун сўнгги нафасгача курашади

  09.11.2017 13:08
  0
  424
Олег Тюлькин: «Динамо» лигада қолиш учун сўнгги нафасгача курашади

Олий Лига 28-тури доирасида Самарқандда Фарғонанинг “Нефтчи” клубини қабул қилган «Динамо» жамоаси жуда муҳим ғалабага эришди. Учрашувдан кейин «Динамо» бош мураббийи Олег Тюлькин учрашув борасида фикр билдирди.

«Курашларга бой муросасиз учрашув гувоҳига айландик. Биз осонликча таслим бўлмаслигимизни исботлай олдик. Бутун учрашув давомида йигитларимиз фақат ғалаба илинжида олдинга боришди ва ниҳоят мақсадимизга етиб гол ура олдик. Ҳимоячи бўлишига қарамай Аднан Ораховац учрашув давомида ҳужум чизиғини ҳам кучайтиришга интилди.

Якунда бош билан ажойиб гол уриб, ғалаба келтирди. Йигитларимиздан миннатдормиз. Кўриб турибсиз, «Динамо» футболчилари нафақат жамоа ёки мухлислар учун, балки ўз шаънилари учун, кейинги йил Олий Лигада тўп суриш учун майдонда бор имкониятларини ишга солишмоқда. Бугунги баҳсда буни яна бир бор исботлашди. «Динамо» лигада қолиш учун сўнгги нафасгача курашади.

«Нефтчи» жамоасининг охирги баҳсда амалдаги чемпион «Локомотив» билан дуранг ўйнаганлиги бу жамоанинг кучини билдирарди. Муҳими бугун уч очкони олдик, энди кейинги турда яна ўз майдонимизда «Локомотив»га қарши майдонга тушамиз.

Самарқандлик мухлислар жамоамизни бугунгидек қўллаб-қувватлаб турсалар, амалдаги чемпион билан ҳам жиддий кураш олиб борамиз» - дейди Олег Павлович.

"Динамо" клуби Матбуот хизмати.


Манба: www.fcdinamo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz