Қайднома

Қидирув

Роналду ўғли билан боғлиқ бир сирни очди

Роналду ўғли билан боғлиқ бир сирни очди

  09.11.2017 15:00
  0
  822
Роналду ўғли билан боғлиқ бир сирни очди

Мадриднинг “Реал” ҳамда Португалия терма жамоаси  Криштиану Роналду 7 ёшли ўғли кичик Роналдунинг футболга бўлган қизиқиши юқори эканлиги ҳақида айтиб ўтди.

“У футболни жуда ҳам яхши кўради ва доим футбол ўйнаб туради. Уни баъзида ўтириб тушлик қилиб олиши учун мажбурлашимга тўғри келади. Чунки Роналду кундузи ва кечаси фақат футбол ўйнаш билан банд. Ўйлайманки, футболга бўлган меҳр унинг қонида бор.

Ўғлим жуда меҳрибон, диққатли ва тез дўстлашиб кетадиган болалар туридан ҳисобланади. Ҳар доим бошқалар билан очиқча гапиришга ўрганган.

Унинг ўзига бўлган ишончи юқори, кимдир у билан бир марта гаплашиб кўрса, дарров ёқтириб қолади. Кичик Роналду билан фахрланадиган сабаблар кўп, у менинг бўлажак давомчим”, — дейди Роналду Daily Express нашрига берган интервьюсида.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz