Қайднома

Қидирув

Карлес Пуйоль - Ўзбекистон терма жамоасини бошқаришга тайёр!

Карлес Пуйоль - Ўзбекистон терма жамоасини бошқаришга тайёр!

  09.11.2017 15:08
  0
  1382
Карлес Пуйоль - Ўзбекистон терма жамоасини бошқаришга тайёр!

Аввалроқ, Каталониянинг “Барселона” клуби собиқ футболчиси Карлес Пуйоль Ўзбекистонга етиб келгани ва уни бир қанча мухлислари кутиб олгани ҳақида хабар бергандик.

Ўз вақтида Испания терма жамоаси ва “Барселона” сафида фаолият олиб борган Карлес Пуйоль иштирокида бугун, 9 ноябрь куни “Hyatt Regency” меҳмонхонасининг “Самарқанд” залида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Собиқ футболчи матбуот анжуманида келажакда Ўзбекистон терма жамоасини бошқариши мумкинлиги ва Ўзбекистоннинг 2022 йилдаги жаҳон чемпионатида иштирок этишидан умидвор эканлигини билдириб ўтди.

“Афсуски, Ўзбекистон терма жамоаси Россия мундиалидан қолиб кетган бўлсада, мамлакатингиздаги ёшларга берилаётган эътибор туфайли 2022 йилги жаҳон чемпионатида иштирок эта оласиз деб ўйлайман.

Ўзбекистон терма жамоасини бошқараманми? Энди 40 ёшга кираман. Ҳозирча менда мураббийлик лицензияси йўқ.

Ўзимни мураббий сифатида иш бошлашим ҳақида ҳали бир қарорга келмадим.  Лекин келажакда мураббийлик фаолиятимни бошласам, балки Ўзбекистон терма жамоасини ҳам бошқаришим мумкин.

Буни вақт кўрсатади, ҳозирча бир нима дея олмайман”, - дейди Карлес Пуйоль матбуот анжуманида.

Маълумот учун, Пуйолнинг ташрифи ФИФА президенти Жанни Инфантино томонидан уюштирилаётган бўлиб, бу орқали ФИФА президенти Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан Ўзбекистонда футболни янада ривожлантириш мақсадида амалга оширилаётган катта ҳажмдаги чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаш ва  футболнинг оммавийлигини оширишга ҳисса қўшишни мақсад қилган.

Карлес Пуйоль ташрифи давомида Ўзбеистондаги футбол академиялари тарбияланувчилари учун мастер-класслар ўтказиб беради.

Шунингдек, Олий лига 28-тур доирасида бўлиб ўтадиган “Пахтакор” ва “Олмалиқ” жамоалари ўртасидаги ўйинни бевосита “Пахтакор” стадионидан туриб томоша қилиб боради. Ўйин бугун, 9 ноябрь куни соат 17:00 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Ўзбекистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий сифатида “Насаф” устози Рўзиқул Бердиев тайинланган.

Ўзбекистон футбол федерацияси терма жамоани доимий бошқариши учун фақатгина хориждан мураббий олиб келинишини маълум қилганди.

Ўзбекистон терма жамоаси жорий йилнинг 14 ноябрь куни Бирлашган Араб Амирликларига қарши сафарда ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Терма жамоа устози Рўзиқул Бердиев мазкур ўйинда легионер футболчилар хизматидан фойдаланмасликка қарор қилиб, Олий лига жамоаларидан 23 нафар футболчини жалб этган.

БАА миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини 14 ноябрь куни Ал-Айн шаҳридаги “Халифа Бин Зайд” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 18:00 да бошланади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz