Қайднома

Қидирув

Пуйоль ташриф буюрадиган «Пахтакор» ўйинига мухлислар мажбуран олиб кирилмоқда

Пуйоль ташриф буюрадиган «Пахтакор» ўйинига мухлислар мажбуран олиб кирилмоқда

  09.11.2017 16:14
  0
  1045
Пуйоль ташриф буюрадиган «Пахтакор» ўйинига мухлислар мажбуран олиб кирилмоқда

Ўзбекистон чемпионатининг 28-туридан ўрин олган «Пахтакор» ва «Олмалиқ» жамоалари ўртасидаги учрашувда стадионда жуда кўп мухлислар бўлиши кутилмоқда.

Tribuna.Uz манбаси берган хабарга кўра, учрашувда Тошкентдаги олийгоҳларнинг талабалари мажбурий олиб борилмоқда.

Ҳозиргача аниқланган манбаларга кўра, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари Университети, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ва Сингапур (MDIS Tashkent) университетидаги талабаларга учрашувга мажбуран ташриф буюриш талаб қилинган.

Шунингдек пойтахтдаги бошқа олийгоҳлардан ҳам учрашувни кузатиш учун мухлислар жалб қилинган бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, учрашувда «Барселона» ва Испания терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Карлес Пуйоль стадиондан туриб кузатиб бориши режалаштирилган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz