Қайднома

Қидирув

Карлес Пуйоль: "Месси ва Роналду даври яна 6-7 йил давом этади"

Карлес Пуйоль: "Месси ва Роналду даври яна 6-7 йил давом этади"

  09.11.2017 20:24
  0
  881
Карлес Пуйоль:

Карлес Пуйоль билан Тошкентда иккинчи бор матбуот анжумани бўлиб ўтди. Биринчиси бундан 9 йил аввал ўтказилганди.

Фото: Google Images

2008 йил ҳам Тошкентга келгандим, у ҳамон хотирамда турибди. Яна бир бор Ўзбекистонда эканимдан хурсандман. Сафарим қисқа бўлгани учун, мамлакатингиздаги барча диққатга сазовор жойларни кўрганим йўқ. Айтишим керакки, дунёнинг ҳеч қайси давлатида бунчалик ширин меваларни емаганман. Паловни эса ҳали татиб кўрмадим.

Фаолиятимни тугатгач, нима қилиш ҳақида кўп ўйладим. Кейин FIFA Legend лойиҳасида ишлашга рози бўлдим. Шунинг доирасида Ўзбекистонга келдим. Ёш футболчиларга мастер-класс ўтиш ва футбол оммавийлигини ошириш асосий мақсадимиз ҳисобланади.

Карлес Пуйоль, футбол юлдузи

Болалар футболи ҳақида

Гарчи Ўзбекистон терма жамоаси Россиядаги мундиалга чиқа олмаган бўлса ҳам, яқин вақт ичида бунга эришасизлар деб умид қиламан. Ёшларга эътибор қаратилаётгани ажойиб. Агар шу ишдан тийилмасанглар, Қатар-2022 га чиқасизлар.

Масалан, Барселонадаги «Ла Масия» академиясида ёшлар аввало футболчи эмас, инсон бўлиб етишиши учун ишланади. «Реал» ёки «Барселона»да ўйнаш талаблари жуда катта. Уларда ўйнаш учун кўп меҳнат қилиши керак.

Карлес Пуйоль, футбол юлдузи

Гвардиола ҳақида

Гвардиола ажойиб мураббий. У билан бир мавсумда 6 та соврин ютгандик. Тунлари бизга қўнғироқ қилиши, албатта, ҳазил эди. Қўнғироқ қилганида ҳам, мен унга жавоб бермасдим (кулади).

Луи Ван Галми ёки Гвардиола? Тўғриси, кимнидир ажратиб кўрсата олмайман. Чунки Ван Гал футболчи бўлиб етишишимга катта ҳисса қўшган. Гвардиола билан эса дунёдаги барча совринларга эга чиққанман. Шу боис иккиси ҳам мен учун қадрли.

Карлес Пуйоль, футбол юлдузи

Фото: ЎФФ

Месси ва Роналду масаласи

Жаҳон тарихидаги энг кучли икки футболчи ҳақида гап кетмоқда. Мессини ҳар куни машғулотларда кўрардим. Уни футбол тарихидаги энг яхши футболчи деб биламан. Роналду ҳам кучли, йилдан йилга ўсмоқда. Агар яқин келажакда уларнинг ўрнини ким босади деб сўрасангиз, Неймар дея жавоб бераман. Аммо менимча, яқин 7—10 йилда Месси ва Роналду қолганлардан устун бўлаверади.

Кўп кучли ҳужумчиларга қарши ўйнаганман. Масалан, Месси машғулотлар вақтида менга жуда кўп қийинчилик туғдирарди. Бундан ташқари, Дидье Дрогбага қарши ўйнаш доим оғир бўлган. У жисмонан бақувват ва тезкор ҳужумчи эди.

Энг кучли ҳимоячи Жерар Пике. Сабаби футбол тез ўзгармоқда, Пикенинг услуби эса ўзгаришларга мослашиб кетаверади. У ҳужумда ҳам яхши ўйнай олади.

Карлес Пуйоль, футбол юлдузи

Пуйолнинг айтишича, у ҳозир 40 ёшда ва мураббийлик лицензияга эга эмас. Ҳаётда эса ҳамма нарса бўлиши мумкин, дейди собиқ футболчи. Келажакда таклиф бўлиб қолса, у Ўзбекистон термасини бошқариш вариантини кўриб чиқиши ҳам мумкин.

Собиқ футболчи «Барселона» Париждан 0:4 ҳисобидаги мағлубият билан қайтаётганида дадил фикр билдириб, Каталонияда катта камбек бўлиши ҳақида айтиб ўтганди. Унинг айтгани рост чиқди ва «Барса» 6:1 ҳисобида зафар қучди.


Манба: daryo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz