Қайднома

Қидирув

Яна "Реал" ва Роналду ҳақида хабарлар

Яна "Реал" ва Роналду ҳақида хабарлар

  10.11.2017 09:24
  0
  331
Яна

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Хуан Мата фаолиятини «Реал»да давом эттириши мумкин. Маълумотларга қараганда, мадридликлар устози Зайниддин Зидан 29 ёшли футболчининг трансферини клуб президенти Флорентино Перес билан муҳокама қилган.

Испаниялик футболчининг «қизил иблислар» билан шартномаси 2018 йилнинг июнь ойида якунига етади. Шу боис, Мата январь ойидаёқ бошқа жамоа билан дастлабки шартномага имзо чекиши мумкин. Олдинроқ Матага «Барселона» ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Айтганча, «Реал» собиқ футболчиси Франсиско Павон Криштиану Роналдунинг гапига жавоб қайтарди. Роналду олдинроқ Пепе, Хамес ва Моратанинг кетиши «Реал»ни кучсизлантиргани ва мағлубиятларга сабаб бўлаётганини айтганди.

«Жамоанинг ўйини ҳақида гапирмоқчи эмасман, чунки ҳозир «Реал»да ўйнаётганим йўқ. Шунчаки, сиз клубнинг таркибига эътибор беринг, «Реал» - жуда кучли. Мағлубиятлар учун баҳона излаш керак эмас»,-деди Павон.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

30 - Дания

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.