Қайднома

Қидирув

Футболимиз қадами

Футболимиз қадами

  10.11.2017 09:37
  0
  1192
Футболимиз қадами

Футбол мухлисининг иши шундай - гоҳ қувонади, баъзан аламдан ёнади. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам, севимли жамоасидан юз ўгирмайди. Мана, ЎФФнинг янги раҳбарияти кенг ислоҳотларни пайсалга солмаяпти. Умид қиламанки, ҳозирги ишлар эртами-кеч ўз самарасини беради. 

Ўзбек футболи юришин тўқсон тўртда бошлади,

Бутун Осиёни титратиб, катта қадам ташлади.

Тўқсон олтига келиб, «Аттанг», дея бош қашлади,

Тўқсон саккизда роса мухлис кўзин ёшлади.

 

          Икки мингнинг тонгида «ухлаб қолди» туролмай,

          Иккинчи йил Хитой «девори»дан ўтолмай.

          Тўртинчи йил уйғониб, қадам босди ўйланиб,

          Олтинчи йил аразлаб, қайтди ортга ғашланиб.

Ўн бирнинг қиш фаслида, омад келди бизни аяб,

Ўн тўртда эса икки тўп кирмай қолди юмалаб.

Ўн беш биз - мухлисга умид берди озгина:

- Ўн саккизда албатта, ўйнаймиз лазгига... 

 

          Лекин бари бекор бўлиб чиқди бир пасда,

          Ўйин тушиш ўрнига ётиб қолдик хаста.

          Ўн тўққизни илҳак кутамиз начора,

            Йигирма иккига  ишқилиб, борсинда терма.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz