Қайднома

Қидирув

Зидан Роналду ва Мессидан кейин пайдо бўлган футболчи кимлигини айтди

Зидан Роналду ва Мессидан кейин пайдо бўлган футболчи кимлигини айтди

  10.11.2017 14:52
  0
  1141
Зидан Роналду ва Мессидан кейин пайдо бўлган футболчи кимлигини айтди

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан ўз шогирди Криштиану Роналду ва “Барселона” ҳужумчиси Лионель Мессилардан ташқари яна бир бўлажак юқори истеъдод соҳиби борлигини айтиб ўтди.

Зидан “ПСЖ” клубининг бразилиялик ҳужумчиси Неймар истеъдодини Роналду ва Месси билан тенглаштирди.

“...Роналду ва Месси шубҳасиз дунёнинг энг яхши футболчилари ҳисобланишади. Уларнинг ўзига яраша футбол ўйнаш услублари бор.

Икки футболчининг майдонда ва ҳаётда қилаётган ишларини бошқалар такрорлашига ишониш қийин. Тўғри, “Барселона” Мессига, “Реал” эса Роналду хизматларига доимо мухтож.

Месси, Роналду мавзусини муҳокама қиладиган бўлсак, ишонинг муҳокамани йиллар давомида охирига етказиб бўлмайди. Тан олиш керак ҳар иккиси ҳам футболда ўз ўринларини топиб бўлишди.

Лекин дунёда яна бир футболчи борлигини унутмаслигимиз лозим. Гап Роналду ва Мессидан кейин пайдо бўлган Неймар ҳақида кетмоқда.

Бразилиялик футболчининг майдонда қилаётган ишлари тахсинга лойиқ. Унинг ҳаракатларидан шунчаки завқ олиш мумкин. Неймар “ПСЖ”га ўтиб тўғри қарор қабул қилди.

Ҳар бир кишида ўз истак ва мақсадлари бўлади. Неймар ҳам айнан шу йўналишни танлади ва мақсади сари олға ҳаракат қилишда давом этмоқда”, - дейди Зидан.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Неймар “Барселона” клубидаги жамоадошларига қайтиш истаги борлигини айтиб ўтгани ҳақида хабар бергандик.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz