Қайднома

Қидирув

Рўзиқул Бердиев: БААга қарши учрашувда асосан ёш футболчиларни синовдан ўтказамиз

Рўзиқул Бердиев: БААга қарши учрашувда асосан ёш футболчиларни синовдан ўтказамиз

  10.11.2017 16:34
  0
  236
Рўзиқул Бердиев: БААга қарши учрашувда асосан ёш футболчиларни синовдан ўтказамиз

Бугун пойтахтимиздаги «Miran» меҳмонхонасида Ўзбекистон Миллий терма жамоаси бош мураббийи вазифасини вақтинча бажарувчи Рўзиқул Бердиев билан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманида шунингдек, терма жамоага жалб қилинган “Бухоро” ҳужумчиси Иван Нагаев ҳам иштирок этди.

“Режамиз бўйича бугун ва эртага Тошкентда машғулот ўтказамиз, 12-13 ноябрь кунлари эса бевосита БААда машғулотларни давом эттирамиз. Ҳозирда таркибга жалб қилинган барча футболчилар йиғинга соғ-саломат тарзда етиб келди. Биз БААга қарши ўртоқлик ўйинида легионерлар хизматидан фойдаламай, асосий эътиборни ёш футболчиларн синовдан ўтказишга қаратдик”, – деб таъкидлади Рўзиқул Бердиев.

Фикрини давом эттирар экан, Бердиев терма жамоага бугунги кунда ўз позицияларида энг кучли бўлиб турган футболчилар танлаб олинганини билдирди. Нима сабабдан Игорь Сергеевнинг таркибга жалб қилинмагани ҳақидаги саволга мураббий қуйидагича жавоб берди:

“Мен Игорь Сергеевнинг ҳужумчи сифатидаги маҳоратига шубҳа қилмайман. У жуда кучли футболчи. Сергеев сўнгги вақтлар ичида кучли босимда қолганди. Балки, бироз танаффус унинг ўзига ҳам яхши таъсир қилар. Игорь Сергеев келажакда терма жамоага кўп фойда келтиришига ишонаман”.

Тадбир давомида узоқ таннафусдан сўнг таркибга жалб қилинган Иван Нагаев ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Мен узоқ таннафусдан сўнг илк бор терма жамоадан таклиф олдим. Терма жамоа бу энг муҳим, бизнинг шарафимиз бўлган жамоадир. Ҳар бир футболчи бу ерда ўйнашни орзу қилади. Мен куч ва маҳоратимни ишга солиб, бу ердаги ўз ўрнимни сақлаб қолишга интиламан”, – деб айтган Нагаев.

Эслатиб ўтамиз, Рўзиқул Бердиев БААга қарши ўртоқлик ўйинига 23 нафар футболчини таклиф этган. Ўзбекистон ҳамда БАА миллий терма жамоалари ўртасидаги ўйин 14 ноябрь куни Ал-Айн шаҳридаги “Халифа Бин Зайд” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

Бугун йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади

  • Ўзбекистон терма жамоасининг янги бош мураббийи ким бўлиши мумкин?

  • Ҳўш, сайтимиз сизга ёқдими?


© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.