Қайднома

Қидирув

Рамос: «Реал» кучсизланиб қолди дейиш – мунофиқлик»

Рамос: «Реал» кучсизланиб қолди дейиш – мунофиқлик»

  10.11.2017 22:31
  0
  688
Рамос: «Реал» кучсизланиб қолди дейиш – мунофиқлик»

«Реал» клуби ҳимоячиси Серхио Рамос ҳужумчи Криштиану Роналдунинг фикрларига қўшилмаяпти.

«Криштианунинг фикрларига қўшилмайман. Менимча, «Реал» кучсизланиб қолди деб аташ – мунофиқлик. Мен гап жароҳатларда деб айтган бўлардим.

Ҳа, таркиб ўзгарди. Аммо баъзилар жамоага бирор нима келтиришди, бошқалари эса йўқ.

Мен учун ким гол ураётганининг фарқи йўқ. Бу менга худди ўша мамнунликни тақдим этади. Бироқ Роналдунинг ўрни бошқача», – дейди Рамос.

Эслатиб ўтамиз, ёзда «Реал»ни Пепе («Бешиктош»), Альваро Мората («Челси») ва Хамес Родригес («Бавария», ижара) каби футболчилар тарк этишди.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz