Қайднома

Қидирув

Саттон: «Дринкуотер фаолиятидаги энг катта хатога йўл қўйди»

Саттон: «Дринкуотер фаолиятидаги энг катта хатога йўл қўйди»

  11.11.2017 10:16
  0
  545
Саттон: «Дринкуотер фаолиятидаги энг катта хатога йўл қўйди»

Англия терма жамоаси ва «Челси» клубининг собиқ футболчиси Крис Саттон терма жамоа чақирувига рад жавобини берган «Челси» ярим ҳимоячиси Дэниел Дринкуотер ҳақида фикр билдириб ўтди.

Аввалроқ, Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт футболчини Германия ва Бразилия терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинларида иштирок этадиган Англия термаси сафига чақирган. Бироқ Дринкуотер жисмоний тайёргарлиги етарли даражада эмаслигини айтиб, бу таклифни рад қилганди.

«Дринкуотер ўз фаолиятидаги энг катта хатога йўл қўйди. Гленн Ходдлга 1998 йилги мундиалда иштирок этмаслигимни айтганим, бутун ҳаётимдаги энг расво қарор эди. Ўшанда 24 ёшимдаёқ халқаро фаолиятимга чек қўйилганди.

Менимча, энди Дринкуотернинг ЖЧ-2018да қатнашиши амри-маҳол. Англия мураббийлари эса кимлигини фарқи йўқ, хоҳ у Саутгейт бўлсин, хоҳ бошқаси келажакда уни терма жамоага чақиришни истамайдилар» — дейди Саттон.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz