Қайднома

Қидирув

Перес: «Реал»га ҳасад қилганларгина уни танқид қиладилар»

Перес: «Реал»га ҳасад қилганларгина уни танқид қиладилар»

  11.11.2017 20:38
  0
  191
Перес: «Реал»га ҳасад қилганларгина уни танқид қиладилар»

«Реал» президенти Флорентино Перес мадридиклар клуби собиқ ўйинчиси ва президенти Сантьяго Бернабеуга бағишланган хужжатли фильм ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашар экан, жамоага нисбатан билдирилаётган танқидларга ўз муносабатини билдирди.

«Бир пайтлар Сантьяго Бернабеу айтганидек, «Реал»ни фақат кўра олмаганликлари учун танқид қиладилар.

Ушбу фильмдаги кўплаб лавҳалар мени ҳайрон қолдирди, мен аввалари улар ҳақида билмасдим. Фильм ҳаёт ҳақида кўп нарсани ўргатади.

У «Реал» футболчиси ва сардори бўлган, кейин мураббий бўлди, ҳамда охирида президентликка кўтарилди. Айни дамдаги «Реал»ни Бернабеу яратди.

У «Реал»ни урушдан олдин, уруш вақтида ва ундан кейин қандай бошқарганини кўриш керак. Унда дунёдаги энг катта стадионни қуриш ғояси бор эди, ўз ўрнида бу арена даромадни ҳам шунга яраша катта берарди. Сантьяго мана шуни амалга ошира олди», – дейди Перес.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

Чемпионлар давраси

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz