Қайднома

Қидирув

Жанлуижи Буффон: «Ҳаммаси зўр бўлади»

Жанлуижи Буффон: «Ҳаммаси зўр бўлади»

  11.11.2017 23:41
  0
  678
Жанлуижи Буффон: «Ҳаммаси зўр бўлади»

Италия терма жамоаси дарвозабони Жанлуижжи Буффон Швецияга учралган мағлубият (0:1) дан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Мағлуб бўлганимизни яхши тушуниб турибман, лекин бизда вазиятни яхшилаш учун яна олдимизда 90 дақиқа бор.

Терма жамоа ўйинларидаги биринчи қонун, ўзини яхши тута олиш, мағлубиятни унутиб олдинга қадам ташлаш ҳисобланади. Ўйин давомида кўплаб қоида бузилишлари кузатилди. Рақобатларга бой ўйин бўлди. Жамоадошларим майдонда қийналиб қолишганини тан оламан.

Устига-устак ҳакам ўйинни англияча услубда бошқариб борди. Кўп вазиятларда ўйнаш учун имконият берди. Умид қиламанки, ҳакамлар жавоб ўйинида бошқачароқ қарорлар қабул қилишади.

Душанба куни бўлиб ўтадиган ўйинда ўзимизга ишонишимиз зарур, акс ҳолда Италия жаҳон чемпионатини умид қилмаса ҳам бўлади. Биринчи ўйиндан керакли хулоса чиқардик. Биз мағлубият сабабларини ўрганиб чиқамиз ва Швецияга қарши муносиб курашамиз.

Италия “Сан-Сиро”даги мухлислари кўз олдида бошқача ўйин намойиш этайди. Бошни қотирмасдан, қўлларни пастга тушурмаслик керак.

Олдимиздаги 90 дақиқанинг ҳар сониясини қадрлаймиз ва керакли бўлган ғалабага эришиб, мухлисларимиз ва шахсий орзуларимизни амалга оширамиз. Ҳаммаси зўр бўлади!”, – дейди Буффон.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz