Қайднома

Қидирув

Беқарор боқибеғам футболчиларни танийсизми?

Беқарор боқибеғам футболчиларни танийсизми?

  12.11.2017 06:27
  0
  2724
Беқарор боқибеғам футболчиларни танийсизми?

Футбол оламида шундай юлдузлар ҳам борки, уларни тушуниш жуда қийин: бир қарасангиз, ёрқин ўйинлари билан дилингизни ром этишади, лекин айни керакли паллада ҳафсалангизни пир қилишади.

Soссer.ru сайтининг қуйидаги мақоласи ана шундай футболчилар ҳақида.

Карим Безема, «Реал»

Ажойиб футболчи ва ношуд мерган

Яқинда Зиданнинг ватандоши ва энг яқин дўсти бўлмиш ноаниқ зарбалар устаси «Реал» билан янги шартномани имзолашга эришди. Албатта, сермаҳсул ва таниқли ҳужумчининг юксак маҳоратига «Қироллик клуби»дагилар шубҳа қилмайдилар.

Карим чиндан ҳам ишончли тўп суради, жамоага наф келтиради, мухлисларига лаззат бахш этади, профессионаллик қоидаларига амал қилишга интилади. Тўғри, бир неча килограмм вазн ташлашни жасорат деб бўлмасада, ўзига нисбатан талабчанлик белгиси сифатида эътироф этиш мумкин.

Аммо янги шартномада Бенземага белгиланган баҳодан ёқа ушламасликнинг иложи йўқ - 2021 йилга қадар 29 ёшли ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган жамоа «Қироллик клуби»га 1 млрд. евро тўлаши шарт! Ҳа, ақл бовар қилмас, баҳо.

Месут Озил, «Арсенал»

Етук плеймейкер ва «тошбақа» йўловчи

«Тўпчилар»нинг германиялик ярим ҳимоячиси олифтагарчилик ва такаббурлик бобида Андрей Аршавиндан ҳам ўтиб кетди. Лондоннинг тунги клублари бўйлаб уюштирилган саёҳатлардан толиққан россиялик ҳужумчи ҳорғин ҳаракатлари ва ҳимоячиларга ёрдам беришдан бош тортиши билан жамоадошларининг асабига тегарди.

У ҳеч қачон қайсидир жамоадошига қўлини «бигиз» қилиб, қаерда тўп суриш кераклиги ҳақида буйруқ бермаганди. Германиялик жаҳон чемпиони эса шундай қилишга жазм этди - ўзи ўрнидан жилмаган ҳолда жамоадошларига тўп ортидан қувишни амр этди. Ҳа, аниқ ва самарали утазмалар бўйича Месут ажойиб кўрсаткичларни қайд этмоқда.

Бироқ ўйин қоидаларини тез-тез бузгани боис, майдонни барвақт тарк этиши ҳам ҳақиқат. Ваҳоланки, озчилик билан тўп суришга ҳатто энг кучли жамоа ҳам дош бера олмайди. Боз устига, «Арсенал» ҳозирда кучлилар қаторига кўтарила олмаяпти. Арсен Венгер шогирдлари орасида Озил ягона қоидабузар эмас.

Арда Турон, «Барселона»

Савияли хавбек ва ўжар ҳукмдор

Қарияларга қўл кўтариш - пасткашлик. Арда эса яшил майдонда ҳам тажовузкорлигини тез-тез намойиш этиб туради. Ўзини Отатуркнинг футболдаги вориси деб ҳисоблайди. Ана шу такаббурлиги таъсирида 60 ёшли журналистга қўл кўтарган. Оқибатда самолётдаги одобсизлиги учун терма жамоадан четлатилди.

Тўғри, Мирча Луческунинг ишончи эвазига фаолиятини давом эттиришга эга бўлди. Бироқ мураббий Ардага доимо қўз-қулоқ бўлиб туролмайди-ку? Қўшимчасига Туроннинг «Барселона»даги мавқеи ҳам талаб даражасида эмас - жароҳат туфайли майдонга тушолмаяпти. Айни пайт асосий таркибдан жой олишдан кўра, бирор-бир Хитой клубига ўтиб кетишга яқин турибди.

Чунки жароҳатдан аввал ҳам аҳён-аҳёнда майдонда кўриниш бераётганди. Ҳатто Усмон Дембеленинг жароҳатланиши ҳам Туронга ёрдам беролмади, мутасаддилар маҳаллий ёшларга ишонч билдиришни маъқул кўришди. Жиззаки Арда билан муроса қилиш жуда қийин. Агарда у Қорадениз каби интизомли профессионал бўлганида, аллақачон машҳур юлдузлар сафидан жой оларди.

Алексис САНЧЕС, «Арсенал»

Ажойиб ҳужумчи, аммо ҳасадгўй бақалоқ

«Томи силжиган» кишиларгина ўз жамоаси мағлубиятидан қувониши мумкин. Ҳатто Каталониянинг садоқатли ўғлони бўлмиш Пике ҳам Испания термасининг омадсизлигидан изтироб чекади. Алексис эса «Арсенал»нинг захира ўриндиғига «михланган» ҳолда жамоадошларининг омадсизлигидан шодланиб ўтиради.

Аслида, четга сурилиб қолишига ҳужумчининг ўзи сабабчи. Жамоадошларини қийшиқ оёқли тўнкаларга, «Арсенал»ни эса савияли футболчиларни харид қилишга қодир бўлмаган қурумсоқ клубга ўхшатган эди. Ўзи эса «тўпчилар» шарафини ҳимоя қилишдан кўра, кучугини парвариш қилишни афзал кўрарди.

Оқибатда семира бошлади ва «ПСЖ» ёки «Ман.Сити»дан таклиф олиш учунгина машғулотларда қатнашди. Бироқ якунда трансферлар барбод бўлди. Агар чилилик ҳужумчининг «Барселона»даги фаолиятини инобатга олсак, яқин келажакда тўғри йўлга ўтиб олишига ишониш қийин. Санчес - иқтидорли ҳужумчи, шу билан бирга ичи қора ҳасадгўй.

Филиппе Коутиньо, «Ливерпуль»

Ҳақиқий афсунгар ва ғойиб бўлган иқтидор

Бу футболчини асл мақсади нимадан иборатлигини ўзи ҳам билмайдиган беқарор ўйинчилар сирасига киритиш мумкин. Таажжубки, у майдонга қайтганидан кейин «қизиллар» янада омадсизроқ тўп сура бошлашди. Ҳа, 2та дуранг ва «Лестер»дан қабул қилинган мағлубият мақташга арзигулик натижа эмас.

Ёдингизда бўлса, Филиппе «Интер»да ўйнай олмаганди, «Эспаньол»да бироз ўзига келди, фақат «Ливерпул»да у чинакам юлдузга айланди. Шунда ҳам беқарорликдан халос бўла олмаяпти. Кутилмаганда, Коутиньо жамоани тарк этиш пайига тушиб, машғулотларга бормай қўйди. Ҳатто Клоппдек тажрибали руҳшунос ҳам шогирдининг кўнглига йўл топа олмай қолди.

Маруан Феллайни, «МЮ»

Ишончли бузғунчи ва қўпол қоидабузар

Агарда Жозе Моуриньо қизил ёғочлардан тайёрланган қимматбаҳо санъат дурдоналарини хуш кўрмаганида, Маруан Феллайни ёзда «Фенербахче» билан шартнома имзолаган ва «МЮ»ни тарк этган бўларди. Ҳозир португалиялик мутахассис бельгиялик шогирдининг юксак спорт формасида эканини таъкидлашдан чарчамаяпти.

Шунингдек, Феллайни учун биз ўйлагандан кўра қадрлироқ эканини уқтириши ҳам ҳазил эмас. Нима ҳам дердик, Маруандаги ижобий хислатларни кўриб, салбийларидан кўз юмиш «Беназир»нинг хоҳиши. Ваҳоланки, биз унданда кучлироқ футболчиларни кўрганмиз. Феллайни эса фақат Туркия клубидан таклиф олди. Бироқ у ҳозирча устози ишончини оқламоқда.

Диего Коста, «Атлетико»

Суперҳужумчи ва инжиқ жанжалкаш

Моҳир ҳужумчилардан бири бўлган Луис Суарес «Барселона»га ўтгач, инсонга хос бўлмаган тишлағичлик иллатидан халос бўлди. Аммо Диего Коста «Челси»да ўзини қўлга ола билмади. Унинг сермаҳсул ўйинлари сусткашлик билан алмашиб турадиган руҳий беқарорлигидан далолат.

Шу боис, гоҳ тактик услублар профессори, гоҳ шафқатсиз ҳукмдор сифатида намоён бўладиган Антонио Конте билан муроса қилишга қийналди.

Ўз вақтида Симеоне номдош шогирдининг кўнглига йўл топа олган ва Коста «Атлетико»даги фантастик ўйинлари эвазига Лондондан таклиф олганди. Бироқ Контенинг асаблари тез толиқиб қолди. Оқибатда, Костанинг ноёб иқтидори ҳеч кимга керак бўлмай қолди.

А.ЭШОНХОНОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

Карлес Пуйоль - Ўзбекистон терма жамоасини бошқаришга тайёр!

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.