Қайднома

Қидирув

Месси майдонни голсиз тарк этган ўйинда, Аргентина маҳорат бобида Россияга дарс берди

Месси майдонни голсиз тарк этган ўйинда, Аргентина маҳорат бобида Россияга дарс берди

  11.11.2017 20:11
  0
  765
Месси майдонни голсиз тарк этган ўйинда, Аргентина маҳорат бобида Россияга дарс берди

Бугун, 11 ноябрь куни футбол бўйича Россия ҳамда Аргентина терма жамолари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

Аргентиналиклар деярли 90 дақиқа давомида ўйинни ўз назоратлари остида катта устунлик билан ўтказишди. Бир қатор хавфли ҳужумлар уюштирган аргентиналикларнинг кўплаб зарбаларини Россия термаси дарвозабони Игорь Акинфеев қайтаришга муваффақ бўлди.

Бироқ, 86-дақиқада меҳмонлар ҳужумчиси Серхио Агуэро Кристиан Павоннинг ўнг қанотдан узатган оширмасидан сўнг ҳисобни очиб, жамоасига ўртоқлик ўйинида кичик ғалабани тақдим этди.

Бугун Аргентина термасида Лионель Месси фаол ҳаракатланди, лекин Месси кўпроқ жамоадошларини тўп билан таъминлашни афзал билиб, майдонни голсиз тарк этишга мажбур бўлди.

Россия – Аргентина – 0:1.

Гол: Агуэро 86.

Россия: Акинфеев, Фернандес (Смольников 46), Васин, Кудряшов, Жикия, Рауш (Заболотний 89), Глушаков, Кузяев (Ерохин 69), Полоз (Загоев 46), Кокорин (Ал. Миранчук 82), Смолов.

Аргентина: Ромеро, Пеццелья, Маскерано, Отаменди, Краневиттер, Ло Чельсо (Гомес 60), Сальвио (Павон 78), Перес, Ди Мария (Перотти 75), Агуэро (Дибала 88), Месси.

Маълумот учун, Россия терма жамоаси 14 ноябрь куни Санкт-Петербургда Испанияга қарши майдонга тушса, аргентиналиклар худди шу куни Краснодарда Нигерия билан баҳс олиб боришади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz