Қайднома

Қидирув

Талабларни бажармаган жамоа Олий лигада иштирок этмайди. Бечораларнинг айби нимада?

Талабларни бажармаган жамоа Олий лигада иштирок этмайди. Бечораларнинг айби нимада?

  12.11.2017 12:46
  0
  1029
Талабларни бажармаган жамоа Олий лигада иштирок этмайди. Бечораларнинг айби нимада?

Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизматининг хабарига кўра, бугун, 11 ноябрь куни ЎФФ мажлислар залида федерация ва ПФЛ раҳбарияти ҳамда Олий лига футбол клублари раҳбарлари иштирокида мажлис бўлиб ўтган.
 
Ушбу мажлисда Ўзбекистон профессионал футбол лигаси фаолиятини янада такомиллаштириш масалалари ҳамда 2018 йил Олий Лигада иштирок этадиган клублар олдига қўйиладиган талабларнинг асосий жиҳатлари ҳақида сўз юритилган.
 
Йиғилишда ЎФФ вице-президенти Шоакром Исроилов миллий чемпионатни кучайтириш ва ўзбек футболи савиясини янада ошириш мақсадида Олий лига клублари олдига қўйиладиган талаблар кучайтирилганини такрорлаб ўтди.
 
“Келаси йилдан бошлаб Олий лига клублари ўзларининг футбол академияларига эга бўлишлари, футболчиларнинг жисмоний ҳолатини юқори савияда ушлаб туриш учун машғулот ва тренежер заллари мавжуд бўлиши зарурлиги тилга олинди.
 
Футбол мактабларида (академия) U-10, U-14, U-16, U-18 ёш тоифаларидаги камида 4 та жамоа бўлиши,  келаси йилдан бошлаб ҳар бир Олий лига клуби аёллар жамоаси ва мини-футбол жамоасига эга бўлиши кераклиги таъкидланди.
 
Шунингдек, стадионларда ОАВ ходимлари ва мухлислар учун етарли шарт-шароитлар яратилиши, хавфсизлик масалаларига алоҳида эътибор қаратиш кераклиги бўйича талаблар қўйилди.
 
ЎзПФЛ бош директори Омон Ғофуров клублар лицензиялаш талабларини бажармайдиган бўлса, келаси йили Олий лигада иштирок этишига йўл қўйилмаслиги бўйича алоҳида огоҳлантирди.
 
Талабларни бажариш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида ҳар 10 кунда ПФЛга ҳисобот жўнатиб туриш ва ҳамкорликда иш олиб бориш зарурлиги ҳам тилга олинди”, дейилади хабарда.
 
Энди ЎФФ ва ЎзПФЛнинг жамоалар олдига бир қанча катта талабларни қўйаётгани ҳақида бироз мушоҳада қилишга изн бергайсиз. Тўғри, ЎФФ ва ЎзПФЛнинг янги раҳбарияти ўзбек футболини ривожлантириш учун бир қатор таклиф, талаб ва қарорларни қабул қилишмоқда.
 
Бироқ Ўзбекистон жамоалари юқоридаги талабларни бажаришга тайёрми? Балки юқори футбол ташкилотлари мазкур талабларни бажаришда жамоаларга ёрдам беришса мақсадга мувофиқ бўларди.
 
Чунки дуч келган жамоа тезкорлик билан келаси йилги мавсумга қадар талаб ва истакларни бажара олишига ҳақиқатга у қадар яқин эмас.
 
Биламизки, Олий лигани жорий мавсум Тошкентнинг “Обод” клуби молиявий инқироз туфайли тарк этди.
 
Бундан ташқари, Бухоронинг “Нурафшон” клуби ҳам бу ҳолатдан мустасно эмас. Бухороликлар молиявий етишмовчиликлар туфайли Биринчи лигадан четлаштирилди.
 
Бунисига нима дейсиз? Айрим клублар сафар ўйинларига бориш учун баъзан пул топа олишмай қолишади ва сафар ҳаражати учун ишлатиладиган даромадан кўпроқ жаримага тортилишади.
 
Кейин жамоаларнинг бечора раҳбарлари жарима тўлаш пайига тушиб қолишади. Имкон излашади, якунда барибир фойдаси бўлмайди.
 
Биз ўзбек футболи мухлислари номидан ЎФФ ва ЎзПФЛ ташкилотларига хурматни сақлаган ҳолда, жамоаларнинг олдига қўйилаётган шартларни енгиллаштириш билан бирга келаси йили Олий лигада 12 жамоанинг қатнашиши ҳақидаги қарорни қайта батафсил ва кенгроқ кўриб чиқишларини сўраган бўлардик.
 
Ишонамизки, бизнинг бу камтарона илтимосимиз масъулиятли ходимлар текширувидан сўнг ижобий ҳал бўлади.

Акмалхон Эшонхонов 


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz