Қайднома

Қидирув

Ўзбек футболи иқтидорли мураббийдан айрилди

Ўзбек футболи иқтидорли мураббийдан айрилди

  12.11.2017 23:23
  0
  1266
Ўзбек футболи иқтидорли мураббийдан айрилди

Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби футбол академиясида фаолият олиб бораётган собиқ футболчи Акмал Рисқуллаев кеча, 12 ноябрь куни тўсатдан вафот этди.

Бу ҳақда “Бунёдкор” футбол клубининг расмий интернет саҳифасида хабар берилмоқда.

“Бунёдкор” ФК жамоаси Акмал Рисқуллаевнинг вафоти туфайли марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради”, - дейилади таъзияномада.

Маълумот учун, Акмал Рисқуллаев “Бунёдкор” футбол академиясида 8-9 ёшли болаларга футбол сабоқларини ўргатиб келаётганди.

Яқинда Рисқуллаев бошчилик қилаётган ҳамда 2002 йилда туғилган футболчилардан иборат жамоа Жанубий Кореядаги халқаро мусобақада чемпионликни расмийлаштирганди.

Акмал Рисқуллаев 1979 йилнинг 24 октябрида туғилган бўлиб, “Пахтакор” футбол мактаби тарбияланувчиси саналади.

Уни Олий Лигада фаолиятини бошлаши учун биринчилардан бўлиб, ҳозирда “Металлург” жамоасини бошқараётган тажрибали мураббийи Рустам Мирсодиқов таклиф этганди.

Рисқуллаев 14 йиллик футболчилик фаолияти даврида “Шўртан”, “Навбаҳор”, “Локомотив”, “Трактор”, “Динамо”, “Қизилқум” каби клублар сафида ҳаракат қилган. Бундан ташқари, Қозоғистоннинг “Ясси Сайрам” жамоасида ҳам бир йил ўйнаб қайтганди.

Марҳум Олий ва Биринчи Лига ўйинларини бошқариб борадиган ҳакам Ахрол Рисқуллаевнинг акаси ҳисобланади. Ҳозирча Акмал Рисқуллаевнинг ўлимига нима сабаб эканлиги келтириб ўтилмаган.

Шу ўринда "ИнтерФУТБОЛ" таҳририяти марҳумнинг яқинлари ва оила-аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдиради.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz