Қайднома

Қидирув

«Барселона» Юмтити билан янги шартнома имзолайди

«Барселона» Юмтити билан янги шартнома имзолайди

  13.11.2017 11:14
  0
  580
«Барселона» Юмтити билан янги шартнома имзолайди

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳимоячи Самюэль Юмтитига янги шартнома таклиф этишга тайёр.

Айни пайтда футболчи йилига 3 миллион евро маош олади, бироқ бу бошқа футболчиларникидан анча кам. Бундан ташқари унинг товон пули 60 миллион еврога тенг. “Барселона” янги шартномасида Юмтитининг товон пули ва маошини кўтаришни режалаштирган.

Каталонияликлар куни кеча 23 ёшли футболчининг акаси ва агенти Янник билан учрашишган ва айни пайтда музокараларни бошлаб юборишган. Томонлар келаси йилнинг август ойида янги битим тузишни келишиб олишган.

Юмтитининг амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар давом этади, тахминларга кўра, “Барса” унга яна икки йиллик шартнома таклиф этади. Товон пули эса 180 миллион евро этиб белгиланади.

“Барселона”нинг ушбу қарори ҳимоячига Англия клубларидан бўлаётган қизиқишлардан сўнг пайдо бўлиб қолди”, - дейди агент Янник.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz