Қайднома

Қидирув

«Реал» «Лион»дан Набиль Фекирни сотиб олиши мумкин

«Реал» «Лион»дан Набиль Фекирни сотиб олиши мумкин

  13.11.2017 09:32
  0
  576
«Реал» «Лион»дан Набиль Фекирни сотиб олиши мумкин

Мадриднинг “Реал” клуби “Лион” ярим ҳимоячиси Набиль Фекир хизматларига жиддий қизиқиш билдирмоқда, деб хабар беради AS нашри.

“Қаймоқранглилар” бош мураббийи Зинедин Зидан 24 ёшли футболчининг ҳаракатларини кузатиб келмоқда ва уни Мадридга кўчиб ўтишидан хурсанд бўлишини яширмаяпти.

Европа ОАВларининг хабарига кўра, Фекир хизматларига “Барселона”, “Ювентус” ва “Манчестер Юнайтед” клублари ҳам қизиқиш билдиришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Фекирнинг “Лион” билан тузган шартномаси 2020 йилга қадар давом этади.

Маълумот учун, Фекир жорий мавсум Франция чемпионатида 11 марта майдонга тушди ва худди шунча гол урди. Бундан ташқари 4 та голга пас ҳам берган. Шунингдек, Европа Лигасида 4 та учрашув ўтказиб, битта гол урган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz