Қадрли футбол ишқибозлари «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг сешанба сонида бир-биридан қизиқарли мақолаларни мутолаа қилишингиз мумкин. Эсклюзив материаллар, таҳлил ва суҳбатлар ҳам сизни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.
Демак, газетамизнинг 91-сонида нималарни ўқиш мумкин?
- Келажакни кўзлаган ўйин бошлаб берсин чин футбол тўйин
Миллий терма жамоамиз бугун янги бош мураббий раҳбарлигида майдонга тушади. Мухлислар таркибда жиддий ўзгаришларга қўл урилишини кутишганди. Рўзиқул Бердиев кўпчилик кўнглидаги ишни амалга оширди, яъни таркиб янги футболчилар билан тўлдирилди…
- Яна озгина кутамиз…
Сўнгги тур шарҳи, статистик рақамлар, фактлар...
- Шартлар анча жиддий
ПФЛ раҳбарияти ФИФА ва ОФК директив ҳужжатлари, шунингдек, бошқа норматив ҳуқуқлар асосида расмий мусобақаларда иштирок этадиган клублар олдига қўйиладиган талаб ва тамойилларни кучайтирди…
- Рўзиқул Бердиев: «Сергеевга бироз танаффус карак…»
Аввалги ҳафта пойтахтимиздаги Miran меҳмонхонасида Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи вазифасини вақтинча бажарувчи Рўзиқул Бердиев иштирокида махсус матбуот анжумани уюштирилди.
- Амирликлар нечоғли қадрдон?
Куз фасли, янада аниқроқ айтсак, ноябрь ойи Осиёда мавсум охири ҳисобланади. Шунинг баробарида олтин кузда йирик турнирлар саралаш баҳсларига навбат берилади - аҳамиятли ўйинларга…
- Наҳот қитъа даражасига ҳам етаолмасак
Қанчалик оғир бўлмасин, ўсмирлар ва ёшларимизнинг Осиё чемпионатига йўлланма ололмаганликлари миллий жамоамиз кўрсатган натижаларга мантиқий якундек. Йўқ, «оҳ-воҳ» урмоқчи эмасмиз, шунчаки, воқеликка реал кўз билан қараяпмиз…
- Фаррух Турдалиев: «Цементчи» Олий лигада ҳам ўз ўрнига эга бўлади»
Хабарингиз бор, Қувасойнинг «Цементчи» клуби биринчи лига чемпионига айланиб, келаси мавсум элитада қатнашиш имкониятини қўлга киритди. Ушбу муваффақиятда жамоанинг асосий вакилларидан ҳисобланган Фаррух Турдалиевнинг ҳам ҳиссаси беқиёс бўлди. Маҳоратли кипер газетамизга берган интервьюсида қуйи дивизиондаги ютуқ қай тариқа қўлга киритилгани, қувасойликларнинг келгусидаги режаларига атрофлича тўхталиб, таассуротлари билан ўртоқлашди.
- Фожиа эмас
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳам Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга кирита олмади. «Ҳам», дея урғу бериб гапиришимизга сабаб шундаки, яқинда ўсмирларимиз қитъа биринчилигидан маҳрум бўлишганди. Юртимизда ёшлар футболи инқирозга юз тутмоқдами?
- Дарко Гожкович: «Қўқонда кўп йиллар қолишга тайёрман»
Мавсум кашфиётларидан бирига айланган «Қўқон-1912» жамоаси жорий йил Нўъмон Ҳасанов бошчилигида мазмунли ўйин намойиш этяпти. Ушбу муваффақиятларда легионерларнинг ҳам ҳиссаси салмоқли бўлмоқда. Биз бир ярим йилдан бери «Қўқон-1912» шарафини ҳимоя қилиб келаётган сербиялик ҳимоячи Дарко Гожкович билан суҳбат уюштириб, уни сизга ҳам илинишни лозим топдик.
- «Машъал»нинг 200та ғалабаси ҳақида
- Орадан 10 йил ўтиб…
2007 ЙИЛИ ЭНГ ЯХШИ ЁШ ФУТБОЛЧИЛАР РЕЙТИНГИГА ТУШГАН ЙИГИТЛАР ҲОЗИР ҚАЕРДА?
- Энг тўғри қарор
«Динамо» ва «Ростов»нинг собиқ хўжайини, ҳозирда «Монако» бош ҳомийси - Fedcom компанияси раҳбари Алексей Федоричев яқинда ESMга интервью берди. У суҳбат жараёнида асосан клубларнинг ёзги трансферлар мавсумидаги ишлари юзасидан фикр билдирди.
- Мукофот – истеъфо
Сербия миллий жамоаси 8 йиллик танаффусдан сўнг жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Бироқ узоқ кутилган муваффақият асосчиси - бош мураббий Славолюб Муслин истеъфога чиқарилди…
- Гўзаллик машҳурлик уйғунлиги
ЭНГ МАШҲУР ФУТБОЛЧИЛАРНИНГ ГЎЗАЛ ХОНИМЛАРИ
- Ракитичнинг муҳаббати
Севги аталмиш туйғу одамни не кўйга солмайди-я... Табиийки, энг сара футболчилар ҳам муҳаббат қаршисида бош эгишади. Эътиборли томони, уларнинг айримлари айнан маҳбубалари кўнглини овлаш иштиёқида фаолиятларини мутлақо бошқача тарзда йўлга соладилар…
- Омадсиз рекорчи
ЕЧЛ гуруҳ босқичи доирасидаги «Бенфика» ва «МЮ» жамоалари ўртасида кечган учрашувда 18 йил аввал Икер Касильяс томонидан ўрнатилган рекорд янгиланди…
- Кака: «Тақдиримдан нолиш – гунгоҳ»
Adidas компанияси таклифига биноан, ЖЧ-2018 учун танланган расмий тўп тақдимотида иштирок этган Кака табиийки, ОАВ вакиллари қуршовида қолди. Россиялик касбдошларимиз бразилиялик юлдуздан интервью олиш илинжида ҳаттоки, португал тилини ҳам ўзлаштиришди.
- Янги даврдаги жаҳон чемпионатларининг барча расмий тўплари
Россия-2018 мундиали тарихда «Адидас» тўпларидан фойдаланиладиган ҳисоб бўйича 13-жаҳон чемпионатидир. Демак, Telstar 18 қатори унинг «компаниядош» ўтмишдошларини эсга оламиз.
- «Валенсия»ни севишга шошилинг!
Қайсидир гранд ёрқин старт қайд этганида, унинг ёғдуси бунчалик таралмасди, албатта. Қаранг, аввалги мавсумни катта қийинчилик эвазига ўртамиёналар қаторида якунлаган «Валенсия» бугун нималар қиляпти?
- «Селтик» мўжизаси
Шотландия гранди -«Селтик» ички биринчиликда 63та ўйиндан буён мағлубият нималигини билмаяпти…
- МУХЛИС МАКТУБИ: БАҲОНАГА ЎРИН ЙЎҚ!
Кашфиёт, ислоҳотлар,
Футбол ривожи учун.
Етти ўлчаб, кесдилар,
Натижа олиш учун…
Ҳамиша бирга бўлайлик, азизлар!!!
Манба: www.iff.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20