Қайднома

Қидирув

Серхио Агуэро тўпурарлар рўйхатида учинчи ўринга кўтарилиб олди

Серхио Агуэро тўпурарлар рўйхатида учинчи ўринга кўтарилиб олди

  13.11.2017 17:57
  0
  487
Серхио Агуэро тўпурарлар рўйхатида учинчи ўринга кўтарилиб олди

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Серхио Агуэро аргентиналик тўпурар футболчилар орасида учинчи ўринга кўтарилиб олди.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” ҳужумчиси Россияга қарши ўртоқлик учрашуви (1:0) да ғалаба тўпини киритганди.

Эндиликда 29 ёшли футболчининг ҳисобида 35 та гол мавжуд. Эрнан Креспода ҳам худди шундай кўрсаткич. Бундан ташқарни Диего Марадонада 32та ва Гонсало Игуаин ҳисобида 31 та гол бор. Агуэрони фақатгина Габриэль Батистута (54) ҳамда Лионель Месси (61) лар ортда қолдиришмоқда.

Маълумот учун, Агуэро куни кеча “шаҳарликлар” таркибида 178-голини урди ва “Манчестер Сити”нинг энг яхши тўпурарига айланганди.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz