Қайднома

Қидирув

«МЮ» Люк Шоунинг трансфер нархини эълон қилди

«МЮ» Люк Шоунинг трансфер нархини эълон қилди

  14.11.2017 05:23
  0
  535
«МЮ» Люк Шоунинг трансфер нархини эълон қилди

«Манчестер Юнайтед» клуби ҳимоячиси Люк Шоу январда ўз жамоасини ўзгартириши мумкин.

The Times нашрининг хабар қилишича, футболчи манкунианликлар устози Жозе Моуриньюнинг режаларига мос тушмайди ва у трансферга қўйилади. «Манчестер Юнайтед» 22 ёшли ўйинчисини 20 млн фунтдан камига қўйиб юбормоқчи эмас.

Шоунинг хизматларига «Фенербахче» клуби қизиқиш билдирган, бироқ турклар уни ижарага олишни мўлжалламоқдалар. Люкнинг ўзи эса Англияда қолишни маъқул кўрмоқда.

Футболчининг амалдаги шартномаси 2018 йилга қадар мўлжалланган, агар Люк қишда сотилмай қолса, у ҳолда «МЮ» шартномадаги бандга асосан у билан келишувни яна бир мавсумга узайтиради. Бундан кўзланган мақсад эса, футболчининг трансферидан пул ишлаб олишдир.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz