Қайднома

Қидирув

Рўзиқул Бердиев: «Сергеевга бироз танаффус керак…»

Рўзиқул Бердиев: «Сергеевга бироз танаффус керак…»

  14.11.2017 10:18
  0
  964
Рўзиқул Бердиев: «Сергеевга бироз танаффус керак…»

Аввалги ҳафта пойтахтимиздаги Miran меҳмонхонасида Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи вазифасини вақтинча бажарувчи Рўзиқул Бердиев иштирокида махсус матбуот анжумани уюштирилди.

Тадбирда БАА термасига қарши кечадиган ўртоқлик ўйинига жалб этилган «Бухоро» ҳужумчиси Иван Нагаев ҳам ҳозир бўлди.

- Режа бўйича бугун ва эртага Тошкентда шуғулланамиз. 12-13 ноябрь кунлари эса машғулотларни БААда давом эттирамиз. Ҳозиргача жалб қилинган барча футболчилар соғ-саломат етиб келишди. Биласиз, БАА термасига қарши ўртоқлик ўйинида легионерлар хизматидан фойдаланмаймиз. Зеро, асосий эътиборни ёш футболчиларни синовдан ўтказишга қаратганмиз», - деди Рўзиқул Бердиев анжуман бошида.

«Насаф» устози шунинг баробарида терма жамоа йиғинига бугунги кунда ўз позициялари бўйича энг кучли саналган футболчиларни чақирганини алоҳида таъкидлади. Игорь Сергеевни нимага жалб қилмагани ҳақида берилган саволга эса мураббий қуйидагича жавоб қайтарди:

- Игорь Сергеевнинг ҳужумчи сифатидаги маҳоратига шубҳа қилмайман. У жуда кучли футболчи. Бироқ сўнгги вақтларда кучли босимда қолди. Балки озгина танаффус унинг ўзига ҳам ижобий таъсир қилар. Умуман, Сергеевнинг келажакда терма жамоамизга кўп фойда келтиришига ишонаман.

Тадбир давомида ниҳоят, яна терма жамоа таркибидан ўрин олган Иван Нагаев ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

- Узоқ танаффусдан сўнг яна терма жамоадан таклиф олдим. Мамлакат термаси энг муҳим, барчамиз учун шараф ҳисобланган жамоадир. Табиийки, ҳар бир футболчи унинг сафида ўйнашни орзу қилади. Демак, бор куч ва маҳоратимни ишга солиб, жамоадан муҳим жой олишга интиламан.

Эслатма, Рўзиқул Бердиев йиғинга 23 нафар футболчини таклиф қилган. Ўзбекистон ва БАА миллий жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 14 ноябрь куни, яъни бугун Ал-Айн шаҳридаги «Халифа Бин Зайд» стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади.

Ўзбекистон термаси таркиби

Дарвозабонлар

Игнатий Нестеров («Локомотив»)

Санжар Қувватов («Насаф»)

Жавоҳир Илёсов («Машъал»)

Ҳимоячилар

Рустам Ашурматов («Бунёдкор»)

Ислом Тўхтахўжаев («Локомотив»)

Шерзод Аъзамов («Пахтакор»)

Акмал Шораҳмедов («Насаф»)

Фаррух Сайфиев («Насаф»)

Исломжон Қобилов («Бунёдкор»)

Акром Комилов («Бунёдкор»)

Шуҳрат Муҳаммадиев («Локомотив»)

Ярим ҳимоячилар

Отабек Шукуров («Бунёдкор»)

Владимир Козак («Пахтакор»)

Одил Ҳамробеков («Насаф»)

Жасур Яхшибоев («Пахтакор»)

Азиз Ғаниев («Насаф»)

Жавоҳир Сиддиқов («Қўқон-1912»)

Достонбек Ҳамдамов («Бунёдкор»)

Азизбек Турғунбоев («Навбаҳор»)

Сардор Мирзаев («Локомотив»)

Баҳром Абдураҳимов («Насаф»)

Ҳужумчилар

Марат Бикмаев («Локомотив»)

Иван Нагаев («Бухоро»)


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz