Қайднома

Қидирув

Йиғла, Буффон! Йиғла, Италия... Фильм якуни аянчли тугашига ишонмагандим

Йиғла, Буффон! Йиғла, Италия... Фильм якуни аянчли тугашига ишонмагандим

  14.11.2017 16:45
  0
  4100
Йиғла, Буффон! Йиғла, Италия... Фильм якуни аянчли тугашига ишонмагандим

Бугун, 14 ноябрь куни футбол бўйича келаси йил Россияда ўтадиган жаҳон чемпионати мусобақасининг ўтиш босқичидан ўрин олган Италия ҳамда Швеция терма жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди.
 
Аввал, хабар берганимиздек Швеция терма жамоаси дастлабки ўйин (1:0) натижасига кўра, Россия мундиалига йўлланмани қўлга киритди ва тирик афсона, 39 ёшли Жанлуижжи Буффоннинг кўзидан ёш чиқишига сабабчи бўлди.  

 

Италия терма жамоаси 1958 йилдан бери илк марта нуфузли мусобақадан четда қолиб кетди. Жамоа 59 йил деганда бош мураббий Жампьеро Вентура қўл остида жаҳон чемпионатига расман бормайди.  

Ўйиндан сўнг, кўз ёшларини тўхтата олишга журъати етмаган Жанлуижжи Буффон бу ўйин терма жамоадаги энг сўнгггиси бўлгани ва халқаро фаолиятини якунлаганини айтиб ўтди.  

“Ўзимдан эмас, бутун Италия халқидан кечирим сўрамоқчиман. Биз ўз олдимизга қўйилган катта вазифани бажара олмадик.  Бугунги натижадан жуда ҳам хафаман.  

Италия иштирокидаги фильм сценарийси бу каби аянчли тарзда якунланади, деб ўйламагандим, сўнгги дақиқаларга қадар ишонгандим.  

Ўтиш ўйинлари доим қийин кечган, бу каби ўйинларга алоҳида тайёргарик қилишимиз керак эди. Тан оламан, бугун Италия энг яхши ўйинини кўрсата олмади.

   

Ўйин давомида яратилган ҳар бир эпизод муҳим аҳамиятга эга ҳисобланарди. Лекин гол уриш бобида жамоадошларимга омад етишмади.  

 

Биз италияликлар мағрурмиз ва ўзимизга яраша кучлимиз, шунинг баробарида ўжармиз. Муваффақиятсизликдан сўнг ўзимизга қандай келишни яхши биламиз.  

Афсуски, терма жамоадан кетяпман. Бу жамоани яхши инсонларга қолдириб кетаман. Умид қиламанки, биздан кейин келадиганлар бундан буёғига бошқача йўл тутишади.

   

Барчага раҳмат, айниқса ҳозир мени аҳволимга тушаётганларга бардам бўлишларини сўраган бўлардим. Де Росси, Кьеллини ва Барзальи каби жамоадошларим ҳам Италия либосида бошқа ўйнашмайди”, дея сўзларини якунлади Буффон.
 
Маълумот учун, Барзальи ва Де Росси 2006 йилдаги ЖЧ чемпионлари ҳисобланишади. Кьеллини эса италияликлар таркибида Евро–2012 мусобақаси финалига қадар етиб бориб, кумуш медалларга эга чиққан.

 

Ҳа, Италия терма жамоаси 59 йил деганда энг ёмон натижани қайд этди. Ачинарлиси, 2017 йил Жанлуижжи Буффон учун энг омадсиз йил бўлди.
 
Тирик афсонани бу йил Европа чемпионлар лигаси финалида “Реал” футболчилари йиғлатганди, энди эса Швеция терма жамоаси Буффон томон навбатдаги кучли зарбани йўллади.

   

Бир гол туфайли жаҳон чемпионатида Италиядек кучли терма жамоа иштирок эта олмайди. Бундан ташқари, Голландия, Чили ҳамда АҚШ терма жамоалари бу ҳолатдан мустасно эмаслар.  

Бугун шуни англаб етдимки, Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатига чиқа олмаганда ҳам бу қадар куюниб, Буффондек дарвозабон кўз ёшларидан шунчалик хавотирга тушмагандим.

 
Афсуски, бу — футбол. Тўп думалоқ — майдон тўртбурчак бўлади. Кейинги мақолаларда кўришгунча!  

 

Акмалхон Эшонхонов



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz