Қайднома

Қидирув

Фернандо Торрес қишдаёқ АПЛга қайтишни хоҳламоқда

Фернандо Торрес қишдаёқ АПЛга қайтишни хоҳламоқда

  14.11.2017 22:41
  0
  635
Фернандо Торрес қишдаёқ АПЛга қайтишни хоҳламоқда

«Атлетико» клуби ҳужумчиси Фернандо Торрес АПЛга қайтишни хоҳламоқда, дея хабар қилмоқда The Sun нашри. 33 ёшли футболчи қишки трансфер мавсумида «матрасчилар» сафини тарк этишга тайёр.

Қишда «Атлетико» собиқ ҳужумчиси Диего Костани ўз сафига қўшиб олади ва олдинги чизиқдаги рақобат янада кучаяди. Шундоқ ҳам, ушбу мавсумда Торрес «Атлетико»нинг бор-йўғи иккита ўйинида асосий таркибда майдонга тушди.

Испаниялик футболчи вакилларининг таъқидлашича, Торрес «Саутгемптон» ва «Ньюкасль» клублари таклифини ўрганиб чиқмоқда. Эслатиб ўтамиз, «ҳаккалар» бош мураббийи Рафаэль Бенитес Торресни 2007 йилда «Ливерпуль»га олиб келинишида бош сабабчи бўлганди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz