Қайднома

Қидирув

Англиянинг энг кўп мураббий алмаштирадиган жамоасини биласизми?

Англиянинг энг кўп мураббий алмаштирадиган жамоасини биласизми?

  15.11.2017 07:19
  0
  758
Англиянинг энг кўп мураббий алмаштирадиган жамоасини биласизми?

ВВС нашрининг тадқиқотларига кўра, инглиз клублари сўнгги 20 йил ичида ўртача 12 мартадан мураббий алмаштирганлар.

Ушбу кўрсатгич борасида мутлақ пешқадам иккинчи лига вакили «Ноттс Каунти» клуби ҳисобланади. Жамоа охирги 20 йил ичида 23 бор мураббий алмаштирган. Кейинги ўринлардан эса «Кристал Пэлас» (21 мураббий) ва «Портсмут» (19) клублари жой олишган.

Бундан ташқари, ВВС «Муваффақият индекси» рейтингини ҳам эълон қилди. Бунда сўнгги 20 йилликдаги мураббий сони совринлар миқдори билан таққосланган.

Ушбу кўрсатгич бўйича «Манчестер Юнайтед» (4 мураббий) биринчи бўлди, иккинчи ўрин «Челси» (14) кубига теккан бўлса, кучли учликни «Арсенал» (1) якунлаб берди.

Маълумот ўрнида, 20 йил давомида бирор марта ҳам мураббий алмаштирмаган жамоа – бу «Арсенал»дир.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz