Қайднома

Қидирув

Бензема: «Моуриньо мени мушукка қиёслагач унга бўлган ҳурматим йўқола бошлаган»

Бензема: «Моуриньо мени мушукка қиёслагач унга бўлган ҳурматим йўқола бошлаган»

  15.11.2017 05:35
  0
  592
Бензема: «Моуриньо мени мушукка қиёслагач унга бўлган ҳурматим йўқола бошлаган»

«Реал» ҳужумчиси Карим Бензема мадридликлар клуби собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо билан ўртасидаги муносабатларга қачон дарс кетганини айтиб ўтди.

Моуриньо матбуот анжуманларининг бирида Бенземани мушукка қиёслаганди: «Агар сизда ит бўлса у билан ов қилиш яхшироқ. Аммо итингиз бўлмаса, унда мушук билан овга чиқишингизга тўғри келади».

«Биз ҳар доим бир-биримизга яхши муносабатда бўлганмиз. Аммо шундан кейин турли ёқимсиз мулоҳазалар ва фикрлар янгради. Ўша пайтлари у устимдан кулаётгандек туйилганди. Ушбу воқеадан сўнг унга бўлган ҳурматим сўна бошлади.

Мен ичимдаги бор гапни унга айтдим, биз бир соатча сухбат қурдик: «Мен футболчиман. Сиз менинг мураббийим. Мен сизни ҳурмат қиламан, сиз эса мени ҳурмат қилинг. Шу лаҳзадан бошлаб ҳеч қанақа мушук, ит ёки яна нималаргадир ўхшатиш йўқ.

Мен хотиржам инсонман, аммо мени устимдан кулишса, бунга чидаб туролмайман», – дейди Бензема.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz