Қайднома

Қидирув

Дания иродали ғалаба қозонди ва мундиал йўлланмасига эга бўлди

Дания иродали ғалаба қозонди ва мундиал йўлланмасига эга бўлди

  15.11.2017 09:57
  0
  147
Дания иродали ғалаба қозонди ва мундиал йўлланмасига эга бўлди

Бугун, 15 ноябрь куни 2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг финал босқичига чиқиш учун Ирландия ҳамда Дания терма жамоалари ўртасида ўтиш ўйини бўлиб ўтди.

Мазкур ўйинда ғолиб жамоа жаҳон чемпионатига 30-йўлланмани қўлга киритди. Яъни Дания терма жамоаси сафарда ўйнаган бўлишига қарамай, ирландияликларни 5:1 ҳисобида тор-мор келтирди.

Аввалига меҳмонлар ҳисобда ортда бораётган эди, бироқ уларнинг кўзларида ЖЧда қатнашиши умиди ёнди ва жавобсиз бешта гол эвазига Россия йўлланмасини нақд қилишди.

Лондонннинг “Тоттенхэм” клуби ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен хетт-рик муаллифига айланиб, Даниянинг асосий қаҳрамонларидан бирига айланди. Шу тариқа, Данияликларнинг кучли иродаси остида ўтган ўйинда меҳмонлар 5:1 ҳисобидаги йирик ғалабани расмийлаштиришди

ЖЧ–2018 ўтиш ўйини, жавоб учрашуви

Ирландия–Дания — 1:5.

Голлар: Даффи (6), Кристи (29, автогол), Эриксен (32, 63, 73), Бендтнер 90, пенальти.

Ирландия: Рэндолф, Кларк (Лонг, 71), Даффи, Уорд, Кристи, Мейлер (Хулахан, 46), Макклейн, Брэйди, Хендрик, Артер (Макгиди, 46), Мерфи.

Дания: Шмейхель, Кьер, Бьелланд, Кристенсен, Ларсен (Анкерсен, 54), Дилэйни, Квист, Эриксен, Систо, Поульсен (Корнелиус, 70), Йоргенсен (Бендтнер, 84).

Дастлабки учрашув: 0:0.

Эслатиб ўтамиз, кеча Швеция терма жамоаси ЖЧ–2018 мусобақасида қатнашиш имкониятига эга бўлишгани ҳақида хабар бергандик.

Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида 32 та жамоа иштирок этади. Ҳозирча 30 жамоа ушбу нуфузли мусобақада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритиб бўлди.

Қолган гуруҳ босқичидаги ва плей-офф учрашувлари шу ой якунига қадар бўлиб ўтади ва барча — 32 жамоа рўйхати аниқ бўлади. Гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими 1 декабрь куни ўтказилади.

Қуйида ЖЧ–2018да иштирок этадиган жамоаларнинг тўлиқ рўйхати билан танишинг: Россия, Бразилия, Эрон, Япония, Мексика, Бельгия, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Германия, Англия, Испания, Нигерия, Коста-Рика, Польша, Миср, Исландия, Сербия, Португалия, Франция, Уругвай, Аргентина, Колумбия, Панама, Сенегал, Тунис, Марокаш, Швейцария, Хорватия, Швеция, Дания.

Маълумот учун, ЖЧ–2018 финал босқичи 2018 йилнинг 14 июнь кунидан 15 июль кунига қадар Россиянинг 11 шаҳри: Москва, Санкт-Петербург, Казань, Сочи, Нижний Новгород, Самара, Калининград, Екатеринбург, Саранск, Волгоград ва Ростов на-Донудаги 12 та стадионда бўлиб ўтади.

Мусобақанинг амалдаги чемпионлари — Германия терма жамоаси мундиал йўлланмасига аввалроқ эга чиқишган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

Месси майдонни голсиз тарк этган ўйинда, Аргентина маҳорат бобида Россияга дарс берди

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.