Қайднома

Қидирув

Де Росси майдонга тушишни нега хоҳламаганди...? (ВИДЕО)

Де Росси майдонга тушишни нега хоҳламаганди...? (ВИДЕО)

  15.11.2017 10:02
  0
  936
Де Росси майдонга тушишни нега хоҳламаганди...? (ВИДЕО)

Милан шаҳрида Швецияни таслим қила олмаган Италия термаси ЖЧ—2018 дан четда қолди. Беллашувдан кейин бир қатор футболчилар Италия термасидаги фаолиятига якун ясади.

Италия футболи етакчиларидан Буффон, Кьеллини, Бардзальи, Де Росси ва Бонуччи терма жамоадаги фаолиятини якунлади...Улардан бири Даниэле Де Россининг ўйин давом этаётган бир вақтдаги ҳаракати кўпчиликнинг диққатини тортди ва ижтимоий тармоқларда баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Бош мураббий Вентуранинг ёрдамчиси Де Россига яқинлашиб, майдонга тушиш арафасида эканини ва чигалёзди машқларини бошлаши кераклигини тушунтирди.

Швециядаги дастлабки ўйинда майдонга тушган ва асабий давом этаётган жавоб беллашувини захирадан кузатаётган Де Росси эса ёрдамчига ўшқирди: «Жин урсин, нима учун мен тушишим керак?! Ахир, бизга дуранг эмас, ғалаба керак!»

Де Росси таянч зонада самарали ҳаракат қиладиган футболчи. У берилган топшириқни бажариб, ўйин темпини туширишга интилиши ва ҳисобни ушлаб қолишга ҳаракат қила олиши мумкин. Ўз кучини тўғри баҳолай олган тажрибали футболчи, унинг ўрнида гол уришда ёрдам бера оладиган бошқа шериги тўп суришини истаган.

Вентура бундай кайфиятдаги футболчини майдонга туширмади. Италия эса барибир шведлар дарвозасига йўл топа олмади.

180 дақиқа давомида Швеция дарвозасига йўл топа олмаган Италия, 1958 йилдан буён илк марта мундиалдан четда қолди


Манба: daryo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz