Қайднома

Қидирув

Миржалол Қосимов: Миллий чемпионатимиз кучайса, терма жамоаларимиз ҳам кучаяди

Миржалол Қосимов: Миллий чемпионатимиз кучайса, терма жамоаларимиз ҳам кучаяди

  15.11.2017 10:52
  0
  1000
Миржалол Қосимов: Миллий чемпионатимиз кучайса, терма жамоаларимиз ҳам кучаяди

Айни пайтда “Бунёдкор” футбол клубини бошқараётган таниқли футбол мутахассиси Миржалол Қосимов миллий чемпионатимизни кучайтириш бўйича Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Албатта, Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан амалга оширилаётган бундай ўзгаришларни тўғри деб ўйлайман. Авваламбор, биз футболчилар ва мураббийлар футболимиз ривожи учун хизмат қиламиз.

Қолаверса мухлислар учун ўйнаймиз. Футболчилар ҳам бўш стадионларда эмас, мухислар тўла стадионларда жонини бериб ўйнагиси келади. Миллий чемпионатимизда рақобатбардош жамоалар қолиб, шиддатли ўйинлар кўпроқ бўлса, бундан фақат футболимиз ютади.

Қолаверса, бу ислоҳотлар, ўзгаришларнинг замирида Миллий терма жамоага кучли футболчилар етказиб бериш мақсади ҳам ётибди. Миллий чемпионатимиз кучайса, ўз-ўзидан терма жамоаларимиз ҳам кучаяди.

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси ЎФФ ва ПФЛ ташкил қиладиган мусобақаларда иштирок этиш учун профессионал футбол клубларига қўйиладиган талабларни кучайтирди.

Ушбу талаблар стадионларда барча шарт-шароитларнинг мавжуд бўлиши, футбол майдонларининг сифати яхшиланиши, ёритиш ускуналарининг белгиланган ҳолатда бўлиши каби жиҳатлардан иборат. Бу қарорлар ҳам футболимиз ривожига ҳисса қўшишига шубҳа йўқ”, - дейди Миржалол Қосимов.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz