Қайднома

Қидирув

Азамат Абдураимов: Олий лигада 12та клуб қолиши миллий чемпионатда рақобатни кучайтиради

Азамат Абдураимов: Олий лигада 12та клуб қолиши миллий чемпионатда рақобатни кучайтиради

  15.11.2017 11:00
  0
  569
Азамат Абдураимов: Олий лигада 12та клуб қолиши миллий чемпионатда рақобатни кучайтиради

Юртимизда кўзга кўринган футбол мутахассисларидан бири Азамат Абдураимов, Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан юртимизда футболни янада ривожлантириш, миллий чемпионатимиз савиясини ошириш ва бу йўл орқали терма жамоаларимиз даражасини кўтариш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, ислоҳотлар ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Азамат Абдураимов: “Очиғини тан олиб айтиш керак, Олий лига ўйинларига мухлислар ташрифи кутилганидек эмас. Бу эса ўз ўзидан ўзгаришни талаб қилмоқда. Яъни ислоҳотлар қилиш пайти келди. Шунинг учун ҳам келаси йилдан Олий лига клублари 12та қолиши борасидаги қарорни тўғри деб ўйлайман.

Ниманидир ўзгартириш керак эди. Англия ёки Испания чемпионатларини кузата туриб, олдиндан қандай ҳисоб қайд этилиши мумкинлигини айта олмайсиз. Биз ҳам чемпионатимизда шу каби рақобат кучли бўлишини ва ҳар бир турда муросасиз, қизиқарли ўйинлар кўп бўлишини хоҳлаймиз.

Тўғри, бундай ўзгариш биринчи марта бўлмоқда, лекин бу футбол ривожи учун фойдали бўлади деб ўйлайман. Чунки энди чемпионатимизда кучли жамоалар қолиб, рақобат кучаяди.

Ҳар ўйинда майдонда ҳақиқий кураш кечса, футболчи ҳам бунга мослашади. Шундан сўнг у терма жамоада ҳам ўз имкониятини тўлиқ намойиш эта олади. Фақатгина чет элда тўп сураётган легионерлардан умид қилиб юравермаслигимиз керак. Ўзимизнинг чемпионатда ҳам шундай етакчиларни тарбиялашимиз зарур. Шунинг учун ҳам бу формат футболимиз фойдасига ишлайди, деб умид қиламан”.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz