Қайднома

Қидирув

Назорат ўйини. «Металлург» – Ўзбекистон U-23 – 1:1

Назорат ўйини. «Металлург» – Ўзбекистон U-23 – 1:1

  15.11.2017 12:06
  0
  107
Назорат ўйини. «Металлург» – Ўзбекистон U-23 – 1:1

Кеча пойтахтимиздаги ЖАР стадионида Бекободнинг “Металлург” ва Ўзбекистон U-23 терма жамоалари ўртасида кўрик-назорат учрашуви бўлиб ўтди. Қизиқарли кечган баҳсда дуранг – 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Учрашувда “Металлург” ҳудудий устунликка эга бўлди. Жамоа ўйинининг шаклланганлиги, футболчиларнинг бир бирларини тушуниб ҳаракат қилишлари яққол сезилиб турди.

Айниқса биринчи бўлимда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси посбони Раҳимжон Давроновга осон бўлмади.

Ўйиннинг 26-дақиқасида Муроджон Тошматов ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Бундан ташқари бекободликлар бир нечта қулай вазиятлардан фойдаланишмади.

Иккинчи бўлимда Равшан Ҳайдаров ёшлар термаси таркибини деярли тўлиқ янгилади.

Натижада уларнинг ўйинида ўзгариш кузатилди ва Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳисобни тенглаштириб, мағлубиятдан қутилиб қолишга эришди.

Голни ёшлар стандарт вазиятдан киритишди. Бурчакдан тўп ўйинга киритилганда бекободликларнинг собиқ ҳимоячиси Достонбек Турсунов боши билан тўпни уриб. Дарвоза тўрига туширди.

“Металлург” – Ўзбекистон U-23 – 1:1.

14.11.2007. ЖАР стадиони.

Ҳакам: А.Эргашев.

“Металлург”: З.Сафоев (Т.Тўйчиев), М.Қаҳрамонов, Ҳ.Ҳошимов, С.Аллаев, А.Ҳусинов (А.Тошқўзиев), А.Зиёвуддинов (Д.Одилов), Ж.Абдумўминов (Д.Каримов), А.Нўъмонов (С.Қодирқулов), М.Тошматов (У.Худоёров), И.Исоқжонов, З.Абдуллаев (М.Султонов).

Ўзбекистон U-23 мазкур учрашувда қуйидаги футболчилардан фойдаланди:

Дарвозабонлар: Раҳимжон Давронов (“Машъал”), Дилшод Ҳамроев (“Навбаҳор”);

Ҳимоячилар: Достон Турсунов (“Нефтчи”), Ҳусниддин Ғофуров (“Нефтчи”), Аббосжон Отахонов (“Навбаҳор”), Ҳожиакбар Алижонов (“Пахтакор”), Дониёр Нарзуллаев (“Насаф”), Аваз Маматхўжаев (“Қўқон-1912”), Шерзод Насруллаев (“Насаф”), Ойбек Рустамов (“Қўқон-1912”); Ярим ҳимоячилар: Жаҳонгир Аҳмадов (“Пахтакор”), Шароф Муҳитдинов (“Насаф”), Хуршид Ғиёсов (“Бунёдкор”), Суҳроб Нуруллоев (“Пахтакор”), Абдужамол Исроилов (“Нефтчи”), Ислом Рашидхонов (“Насаф”);

Ҳужумчилар: Азизбек Аманов (“Локомотив”), Забиҳилло Ўринбоев (“Пахтакор”), Андрей Сидоров (“Қўқон-1912”).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

30 - Дания

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.