Қайднома

Қидирув

Саудия арабистони Эдгардо Баусани лавозимидан этди

Саудия арабистони Эдгардо Баусани лавозимидан этди

  16.11.2017 11:57
  0
  579
Саудия арабистони Эдгардо Баусани лавозимидан этди

Саудия Арабистони терма жамоаси Португалияда Болгария билан ўртоқлик учрашуви ўтказиб, 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, мазкур мағлубиятдан сўнг раҳбарият бош мураббий Эдгардо Баусани ўз лавозимидан бўшатиб юборган.

Ушбу мутахассис шу йилнинг 15 сентябрь куни Саудия Арабистони бош мураббийи сифатида таништирилган эди. Қизиғи, Бауса жамоани ЖЧ-2018 финал босқичига олиб чиққан Берт ван Марвейкнинг ўрнига келганди.

Шу тариқа, Эдгардо Бауса 2017 йилда учта турли терма жамоада ишлаб, бўшатилди. У 11 апрель куни Аргентина терма жамоасини ЖЧ саралашида жар ёқасига олиб келиб қўйгач, жамоани тарк этганди.

11 май санасида эса мутахассис БАА терма жамоаси бош мураббийи сифатида таништирилди ва юқорида айтганимиздек, мундиал йўлланмасига эга бўлган Саудия Арабистонидан тушган таклифни деб БААни тарк этганди. 


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz