Қайднома

Қидирув

Анонс: «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 92-сонида

Анонс: «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 92-сонида

  16.11.2017 10:18
  0
  1149
Анонс: «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 92-сонида

Қадрли футбол ишқибозлари «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг сешанба сонида бир-биридан қизиқарли мақолаларни мутолаа қилишингиз мумкин. Эсклюзив материаллар, таҳлил ва суҳбатлар  ҳам сизни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.

Демак, газетамизнинг 89-сонида нималарни ўқиш мумкин?

- Якуний палла

Ўзбекистон чемпионатида навбатдаги мавсум охирлаб бормоқда. Яна икки турдан сўнг ҳаммаси якунига етади.

Жорий йилги турнир анча қизиқарли ўтмоқда ва бу шунчаки қуруқ гап эмас. Аввалига «Динамо» кетма-кет уч ўйинда ғалаба қозониб, сенсация қайд этганди…

- Битта ўйин

Бирлашган Араб Амирликлари термасига қарши кечган ўйин бир жиҳати билан катта қизиқишга сабаб бўлаётганди - бу баҳс Рўзиқул Бердиевнинг Ўзбекистон миллий жамоаси бошқарувидаги дебюти бўлиб, мураббийнинг имкониятларини кўриб олишни жуда истагандик…

- Баҳодир Пардаев: «Керак бўлса, пулларимни оламан»

Жанубий Кореянинг K League Challenge дивизионида мавсум якунланди. Хабарингиз бор, ушбу лигада ўзбекистонлик икки футболчи - Баҳодир Пардаев ва Баҳодир Насимов бир мавсум мобайнида фаолият олиб боришди.

Биз Пардаев билан учрашиб, ундан K League Challenge таассуротлари юзасидан интервью олдик.

- Терма жамоамизга номзодлар

Ўзбек футболида янгиликлар тез-тез бўлишига ўрганиб қолдик. Шулардан бири терма жамоага янги бош мураббий тайинлаш масаласи эди.

- Вусол Магерамов: «ПФЛ қароридан сўнг аксарият футболчилар жамоасиз қолди»

ПФЛнинг келаси мавсум олий лигада 12та жамоа қатнашиши ҳақида қабул қилган қарори ҳамон муҳокама ва мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Катта эҳтимол билан бу қарор ўзгармаса керак. Биз 29-тур учрашувлари олдидан «Олмалиқ» жамоасининг қанот ҳимоячиси Вусол Магерамовдан интервью олиб, ушбу мавзудаги фикрлари билан қизиқдик.

- 12та «дарғазаб» клуб

ЎФФ 2018 йили олий лига иштирокчилари сони камайтирилиши ҳақида қарор чиқаргач, ушбу мавзу турли муҳокамаларга сабаб бўлди ва бу ҳол ҳамон давом этмоқда.

Хусусан, Sports.ru сайтининг «Узбекская кухня» блоги муаллифи Евдоким Раимов ҳам мазкур масала бўйича ўз фикрини билдирди. Қуйида унинг мулоҳазалари билан танишишингиз мумкин.

- Ҳаваскор ва профессионал қандай фарқланади?

- Футбол тўпи ва тўрлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона (МЧЖ)  ўз маҳсулотларини интернет-дўкон орқали сотишни мўлжалласа, бу борадаги қайси муҳим қоидаларга амал қилиши лозим?..

- Шошилиш ярамайди

Келгуси мавсумдан олий лига иштирокчилари сони 12тага етказилиши маълум қилингач, бу кўпчилик учун кутилмаган ҳолга айланди. Чемпионат якунланиши арафасида чиқарилган тезкор қарорни нима билан изоҳлаш мумкин?

- Харри Кейннинг ҳайратга бой ўтмиши

Англия термаси биринчилардан бўлиб ЖЧ-2018 йўлланмасини нақд қилди. Гарет Саутгейтга ёш ва анчайин ҳиссиётга берилувчан жамоа мерос қолган, бу терманинг мундиалдаги асосий соврин учун курашиш эҳтимоли анчайин мавҳум эди...

- Марко Трабукки: «Буффонга раҳмат»

Италия терма жамоаси ЖЧ-2018нинг ўтиш баҳсларида Швецияга қарши кураш олиб борди. Дастлабки учрашувда 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган итальянлар жавоб баҳсида 0:0 ҳисобини қайд этишди.

Натижада, мундиал йўлланмаси шведларга насиб қилди. Учрашувдан сўнг «СЭ» нашри италиялик таниқли футбол агенти Марко Трабуккининг фикрлари билан қизиқди.

- Лионель Месси: «Ортимдан бутун Аргентина боради»

Бир пайтлари Месси Аргентина термаси ЖЧ-2018да ғолиб чиқса, ўз уйидан Буэнос-Айреснинг Сан-Николас туманида жойлашган БибиМарьям черковигача пиёда боришини айтганди. Ушбу бино эса Леонинг уйидан 38 км. узоқликда жойлашган...

- Месут Озилнинг олмонча идрок ва туркча муҳаббати

Германия термаси ва Англиянинг «Арсенал» клуби вакили, келиб чиқиши турк бўлган Месут Озилнинг немислар бош жамоасидан мустаҳкам ўрин олиши ҳақидаги хотиралари кўпчиликни қизиқтириши турган гап.

Қуйида маҳоратли футболчи бошидан ўтган кечинамаларини ўзи сўзлаб беради...

- Ўхшаш чеҳралар

Бизга яшил майдондаги ҳаракатлари орқали яхши таниш бўлган футболчиларнинг ташқи кўринишига назар соларкансиз, баъзан уларни бошқа соҳаларда меҳнат қилувчи машҳур кишиларга беихтиёр ўхшатасиз.

Қуйида эътиборингизга ҳавола этиладиган фотогалерея билан танишсангиз, дарҳақиқат, миллионлар ўйинида довруғ қозонганларнинг «эгизаклари» борлигига гувоҳ бўласиз.

- Серхио Рамос: «Аввал рўхатга боқ!»

Навбатдаги «Олтин тўп» номзодлари рўйхатидан «Реал»нинг нақ етти нафар аъзоси жой олишди. Табиийки, жамоа сардори ҳам улар орасида.

France Football сайти мухбири Серхио Рамос билан учрашиб, муваффақиятлар бежиз эмаслигига амин бўлди. Маҳоратли ҳимоячининг фикрича, «Қироллик клуби»да бундан олдин ҳозиргидек аҳиллик кузатилмаган.

- Мўйсафид мураббийлар

Навқирон ва серғайрат Гвардиола билан муайян натижаларга эришиб, Карло Анчелотти даврида омадсизликка юз тутган «Бавария» кейинчалик яна тажрибага ишонч билдирди. Шу тариқа жамоа бундеслигадаги энг кекса мураббий раҳбарлигида тўп сурди...

Ҳамиша бирга бўлайлик, азизлар!!!


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz