Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Жанубий Корея Футбол Ассоциацияси билан меморандум имзолади

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Жанубий Корея Футбол Ассоциацияси билан меморандум имзолади

  16.11.2017 10:28
  0
  637
Ўзбекистон Футбол Федерацияси Жанубий Корея Футбол Ассоциацияси билан меморандум имзолади

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджонов Жанубий Корея Футбол Ассоциацияси Президенти Чун Мун Гунинг таклифига кўра Сеул шаҳрига хизмат сафари уюштириб, Жанубий Корея футболи мутассаддилари билан учрашди.

Сеулда бўлиб ўтган учрашув чоғида Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва Жанубий Корея футбол Ассоцияцияси ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва Жанубий Корея Футбол Ассоциациялари ўртасидаги ўзаро тажриба алмашинувини йўлга қўйиш борасида ҳам келишувга эришилди.

Учрашув давомида Умид Аҳмаджонов ва Чун Мун Гу Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва Жанубий Корея Футбол Ассоциациясининг ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумини имзоладилар.

Ушбу меморандум икки федерациянинг турли тоифадаги терма жамоаларига ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш ва мусобақаларда иштирок этиш, тегишли мутахассис ва экспертларига ўқув курслари, семинар ва конференцияларда иштирок этиш имконини беради.

Бундан ташқари томонлар икки мамлакатнинг турли ёшдаги терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашувларини ташкил қилиш бўйича ҳам ҳамжиҳатликда ишлашга келишиб олдилар.

“Жанубий Корея Футбол Ассоциацияси билан имзоланган меморандум юртимизда футболни янада ривожланишига хизмат қилади.

Мазкур меморандум асосида Ўзбекистон Футбол Федерацияси ходимлари Жанубий Кореяда амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан яқиндан танишишлари, маркетинг, менежмент, реклама, футбол мактаблари, машғулот ўтказиш жараёнлари каби кўплаб фаолиятлар бўйича малака оширишлари мумкин бўлади”, - дейди Умид Аҳмаджонов.

Сеулдаги учрашувдан сўнг Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджонов Япония пойтахти Токио шаҳрига учиб кетди. Токиода 17 ноябрь куни Япония Футбол Ассоциацияси Президенти билан учрашув ўтказиш режалаштирилган.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz