Қайднома

Қидирув

Қўқонда қизлар футбол жамоаси тузилмоқда

Қўқонда қизлар футбол жамоаси тузилмоқда

  16.11.2017 13:37
  0
  706
Қўқонда қизлар футбол жамоаси тузилмоқда

Ўзбекистон футбол федерацияси келгуси мавсумда олий лига жамоалари олдига жиддий талабларни қўймоқда.

Шундай талаблардан бири сифатида  ҳар бир жамоа қошида қизлар футбол жамоасининг бўлиши шартлиги кўрсатилган. “Қўқон-1912” футбол клуби ушбу талабларни бажариш борасида саъй-ҳаракатларни бошлаб юборган.

“Қўқон-1912” жамоасининг келгуси мавсумда мини футбол ва қизлар футболи жамоалари бўлади. Куни кеча Қўқон Давлат Педагогика институтининг жисмоний тарбия факультетида тахсил олаёган қизлар билан “Қўқон-1912” жамоаси рахбарияти учрашув ўтказди.

Бу учрашувдан кўзда тутилган мақсад, талаба қизлар орасида футболга иқтидори бор қизларни жамоа машғулотларига жалб қилиш бўлди. Учрашувда “Қўқон-1912” футбол клуби бош директори Бахтиёржон Толипов спортчи қизларни жамоанинг мақсад ва вазифалари хамда қизлар жамоасига яратиладиган шароитлар билан таништирди.

Ўз навбатида талабалар ҳам ўзларини қизиқтирган саволлар билан тадбирда фаол иштирок этишди. Кўплаб футболсевар қизлар ўзларини жамоада синаб кўриш истагини билдирдилар.

“Қўқон-1912”нинг  қизлар жамоасига Мирсаид Миролимов бош мураббий этиб тайинланди. Мураббий бўлиб ўтадиган машғулотлар давомида иқтидорли қизларни жамоага танлаб олади.

Шу билан биргаликда жамоага олий лига жамоаларида тўп сурган иқтидорли футболчи қизлар ҳам жалб қилинади. Мақсад тажрибали футболчилар билан биргаликда маҳаллий  ёш иқтидорларни хам жамоага жалб қилиб бориш.

Шунингдек Қўқон педагогика коллежидан ҳам бир нечта қизлар машғулотларга жалб қилинган. Машғулотлар Қўқон Давлат Педагогика Институтига қарашли майдонда бўлиб ўтади.

“Қўқон-1912”  жамоаси футболга иқтидори бор қизларни жамоа кўригига таклиф қилади. Ким машғулотларда ўзини синаб кўрмоқчи бўлса , 21-ноябрь куни соат 14-00 да ҚДПИга қарашли стадионга таклиф қиламиз. Батафсил маълумот учун телефон : +998 91 683 69 96.


Манба: www.kokand1912.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz