Қайднома

Қидирув

Жаҳон чемпионатига борадиган барча жамоалар номи маълум. Перуда бугун дам олиш куни

Жаҳон чемпионатига борадиган барча жамоалар номи маълум. Перуда бугун дам олиш куни

  16.11.2017 15:54
  0
  858
Жаҳон чемпионатига борадиган барча жамоалар номи маълум. Перуда бугун дам олиш куни

Бугун, 16 ноябрь куни 2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг финал босқичига чиқиш учун сўнгги ўтиш ўйини бўлиб ўтди.

Унда Перу ҳамда Янги Зеландия терма жамоалари жаоб баҳсида майдонга тушишди. Ўз майдонида катта устунликга эга бўлган Перу терма жамоаси Фарфан ва Кристиан Рамоснинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида зафар қучишди ва сўнгги йўлланма соҳибига айланишди.

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Перу терма жамоаси мундиал йўлланмасини қўлга киритгандан сўнг, мамлакатда бугун, 16 ноябрь куни дам олиш куни дея эълон қилинди.

Перу–Янги Зеландия  2:0.

Голлар: 1:0 – 28 Фарфан, 2:0 – 65 Рамос.

Перу: Гальесе, Рамос, Трауко, Адвинкула, Родригес, Куэва (Села, 86), Тапия, Поло (Каррильо, 74), Фарфан, Флорес, Руидиас (Йотун, 66).

Янги Зеландия: Маринович, Рид, Дюрэнт (Брокки, 77), Уинн, Бокселл, Льюис (Рохас, 59), Колви, Туилома (Вуд, 46), Томас, Барбарусес, Макглинчи.

Огоҳлантиришлар: Томас (19), Флорес (22), Рамос (75), Гальесе (80).

Дастлабки учрашув: 0:0.

Эслатиб ўтамиз, кеча Австралия терма жамоаси ўз майдонида Гондурасни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, 31-йўлланмага эга бўлганди. Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида 32 та жамоа иштирок этади. Гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими 1 декабрь куни ўтказилади.

Қуйида ЖЧ–2018да иштирок этадиган жамоаларнинг тўлиқ рўйхати билан танишинг: Россия, Бразилия, Эрон, Япония, Мексика, Бельгия, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Германия, Англия, Испания, Нигерия, Коста-Рика, Польша, Миср, Исландия, Сербия, Португалия, Франция, Уругвай, Аргентина, Колумбия, Панама, Сенегал, Тунис, Марокаш, Швейцария, Хорватия, Швеция, Дания, Австралия, Перу.

ЖЧ–2018 финал босқичи 2018 йилнинг 14 июнь кунидан 15 июль кунига қадар Россиянинг 11 шаҳри: Москва, Санкт-Петербург, Казань, Сочи, Нижний Новгород, Самара, Калининград, Екатеринбург, Саранск, Волгоград ва Ростов на-Донудаги 12 та стадионда бўлиб ўтади.

Мусобақанинг амалдаги чемпионлари — Германия терма жамоаси мундиал йўлланмасига аввалроқ эга чиқишган. Воқеалар ривожини биз билан бирга кузатиб боришда давом этинг. Жаҳон чемпионатига чиққан барча жамоаларга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz