Қайднома

Қидирув

Дюрант: «Перунинг иккинчи голи барча уринишларимизни йўққа чиқарди»

Дюрант: «Перунинг иккинчи голи барча уринишларимизни йўққа чиқарди»

  16.11.2017 20:41
  0
  476
Дюрант: «Перунинг иккинчи голи барча уринишларимизни йўққа чиқарди»

Янги Зеландия ҳимоячиси Эндрю Дюрант Перу (0:2) терма жамоасига қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Перу ўз майдонида Океания минтақаси вакилини мағлуб этиб, ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга киритди.

«Улар бизни тўхтатиб қолиш учун барча имкониятларни ишга солишди, ҳатто лазерларни ҳам. Биз ўз мақсадимизни билардик, шунингдек, улар бизни тўхтатиб қолиш учун барчасига тайёрликларини ҳам тушиниб тургандик.

Трибунадаги шовқин туфайли бир-биримизга мурожат қилишда қийналдик.

Бу катта чорлов эди. Ҳақиқий футболсевар миллат ва ўз терма жамоаси учун туриб берадиган ажойиб ишқибозлар. Бундай ҳолатда ҳар доим рақибларга қийин бўлади.

Биз мағлубиятга қандайдир баҳона изламоқчи эмасмиз. Терма жамоамиз аниқ режа билан келган ва уни амалда қўллаётган эди, бироқ иккинчи гол барча уринишларимизни йўққа чиқарди», — дейди Дюрант.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz