Қайднома

Қидирув

Marca: Неймар кўзида ёш билан «ПСЖ»га сотмасликларини сўраганди

Marca: Неймар кўзида ёш билан «ПСЖ»га сотмасликларини сўраганди

  16.11.2017 22:29
  0
  820
Marca: Неймар кўзида ёш билан «ПСЖ»га сотмасликларини сўраганди

«Барселона» клубидан «ПСЖ»га ўтган Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар аслида ушбу трансферни хоҳламаган эди, дея хабар қилмоқда Marca нашри.

Манбада айтилишича, Неймар гувоҳлар кўз ўнггида икки марта кўзларида ёш билан «Барселона» президенти Хосеп Мария Бартомеудан «ПСЖ» билан музокараларни тўхтатишни сўраган.

Неймарнинг «ПСЖ»га трансферидан каталонияликлар клуби 222 млн евро ишлаб олган. Сўнгги пайтлар испан ОАВ футболчи ўз қароридан афсусланаётгани ва «кўк-анорранглилар» сафидаги даврларини соғинаётгани ҳақида кўплаб хабарлар тарқатмоқдалар.

Трансфер амалга ошган пайт кўпчилик томонидан Неймар «Барселона»да Лионель Мессининг соясида қолиб кетаётгани учун, жамоани тарк этишни хоҳлагани айтилганди. Аввалроқ эса, бразилиялик футболчига «Реал» клуби қизиқиш билдираётгани маълум қилинган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz